Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
– Жўра, яна эллик сўмдан йиғяпмиз. Кечаги пул етмай қолди. Жанжалдан зўрға қутулиб турибмиз. Мен ишхонамнинг гувоҳномасини гаровга қўйганман.
– Шунақа бўлиши сезилиб турувди, ҳар ҳолда эмаклаб кетган бўлсаларинг керак.
– Шунга яқин бўлди. Соат ўн иккига қадар қарзни тўлашимиз керак.
– Ранжисангиз ҳам, ароқхўрлик учун пул бермайман.
Бир оз гап талашдик. Пул бермадим. Мамадали ҳам, бошқалар ҳам мендан ранжишди, “зиқна” деган шарафли номга муносиб кўришди. Бу сатрларни ўқиётганларнинг айримлари “Кемага тушганнинг жони бир эди, дўстларга номардлик қилибсиз”, деб айблашлари ҳам мумкин. Пул ароқхўрликка сарфланмаганида сўраганларини берардим, ишонинг. Гап бу ерда ароқхўрликка пул қўшиб, гуноҳга шерик бўлишда эмас, мен ўзимча дўстларга танбеҳ бермоқчи эдим, бу ҳаракатим шамолга қарши қичқириш каби самарасиз эканини ўйлаб кўрмабман. Ўша кунларни эслай туриб, кундалик дафтаримни варақлаганимда айрим сатрлар диққатимни тортди. Назаримда бу сизларга ҳам қизиқ туюладигандай бўлиб, кўчира бошладим:
“13.01.77. Одамлар “умрим оқар сувдай ўтиб кетди”, дейишади. Уларнинг назарида умр гўё сув, сув эса беҳуда оқадигандай. Ҳолбуки, сувнинг қудрати, бажараётган иши кўзга кўринмайди. Менинг бир йиллик умрим (балки кўпроғи) оқар сув эмас, кўлмак сув каби ўтди. Ҳеч нима қилмадим. Ёзувчи бўлишни орзу қилган одам учун уят! Балки касаллик сабабчидир? Аммо йил ўн икки ой хасталанмадим-ку? Мен икки нарсага кучсизман: 1.Вақтимни тўғри белгилай олмайман. 2. Иродам кучсиз.
Одам довулга бардош бериши мумкин, ўзидан икки ҳисса кучли киши билан беллаша олиши мумкин, лекин ўз иродасини ўзига бўйсундира олиши мушкул! Узоқ йиллардан бери синайман, иродамга бас келишим қийин. Йил сайин сустлашаётганга ўхшайман. Ўзимни ўзим алдайман. Арзимаган нарсаларга чалғийман. Мия кераксиз нарсалар учун ишлаяпти. Куюнишларим ҳам беҳуда нарсалар учун. Менинг ёзганларим Болтавойга ёки Тешавойга ёқмасин, 100 одамнинг ўнтасига, борингки, олтмиштасига ёқмасин. Шунга ҳам азами? Адабиёт ўрмонини чопиб, кесиб юрган болтавойларнинг ўзи ким?! Ёзганларим Ўроқвойга ёқмаганмиш. Марҳамат, пули чўнтагида. Мен бугун баркамолликка даъвогар эмасман, ҳали хомлигимни ўзим ҳам биламан. Демак, ишлашим керак, ёзаверишим керак. Кўпроқ яхши нарсаларни ўйлаб, ота-онамни, қизларимнинг келажак бахтини ўйлашим керак. Қитмирлар атрофимда минғирлаб юраверишсин. Ахир холис дўстларим ҳам бор-ку?! Бугун дўстларимга бахт кулиб боқяпти. Ҳам хурсандман, ҳам хафаман. Хурсандлигим – меҳнатлари ўзлари орзу қилган натижани беряпти, ниятларига етишяпти. Дўстларимнинг умид қуёшлари чарақласа – менинг кулбам ҳам чароғондир. Хафалигим – ўзимдан. Дўстларим каби меҳнат қила олмаганимдан. Иродам бўшлигидан, дангасалигим эса кучлилигидан. Бўлар, бас! Ўттизнинг чегарасидан ўтилди, ёшлик ортда қолди! Ўйин-кулгулар СКАЧАТЬ