Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: 1-жилд - Ўткир Ҳошимов страница 38

Название: Танланган асарлар: 1-жилд

Автор: Ўткир Ҳошимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қўйган онасига ярқ этиб қаради. “ўзим! ўзим! Ҳаммасига ўзим айбдорман! – У ўкинч билан бошини қуйи солди. – Кўнгил қўйиб… Кўнгил қўйибми, мажбур бўлибми?!” – У аллақачонлардан бери шу саволни ўйлар, аммо жавоб тополмасди. Боягина Алимардонни қовура бошлаган нафрат оловининг бир чети энди ўзини ҳам куйдириб ташлади. Онаси яна алланималар деди.. Аммо Муқаддам эшитмади. Энди унинг юрагини бешафқат бир қўл ғижимлар, лекин бу қўл Алимардонникими, ўзининг қўлими – ажрата олмас эди.

      – Эртага у келади.

      Муқаддам дадсининг сўзларини ярим-ёрти эшитди-ю, бурилиб қаради.

      – Нима?!

      – Эринг келиб, олиб кетади, – деди отаси юмшоқ, лекин қайсар оҳангда. Кейин яна ҳам юмшоқроқ қилиб қўшиб қўйди: – Уят бўлади. Гуноҳини бўйнига олиб турибди-ку. Илож қанча?

      – Мен бормайман, – дадаси қанақа оҳангда гапирган бўлса, Муқаддам ҳам худди ўша оҳангда жавоб берди.

      Отасининг қалин қоши остидаги кўзлари чақнаб кетди. Энди унинг қони қайнай бошлаган, ўз ҳукмига бўйсумаганларнинг жазосини берувчи асаблари таранг тортила бошлаган эди.

      – Борасан! – деди чўрт кесиб. – Бормасанг, ўзим обориб қўяман.

      – Бормайман!

      – Борасан!

      Отанинг қони гупиллаб кетди. Лекин Муқаддамнинг вужудида ҳам худди шу ота қони айланарди. У мўмин-қобил онасига эмас, худди шу отасига тортган эди.

      – Бормайман! – деди у отасига тик қараб.

      – Ҳай, дадаси, бола қўрқади! – она даҳшат ичида эрининг титрай бошлаган қўлларига ёпишди. – Қўйинг… Қўйинглар…

      – Борасан, итвачча, борасан!

      Муқаддам сакраб ўрнидан турди.

      – Бормайман! Бекорга овора бўласизлар!

      Отанинг кўзлари чақнаб кетди. Маҳсили оёғи билан хонтахтани тепиб юборди. Хонтахта Муқаддамнинг шундроққина олдидан учиб ўтиб, обрезга бориб тушди-ю, қарсиллаб синди.

      Она чирқиллаб эрига ёпишди. У алланима деб ёлворар, аммо Муқаддам эшитмас эди.

      – Йўқол кўзимдан, кўрнамак!

      Муқаддам жаҳолатдан қақшаётган отасининг олдига тик юриб келди.

      – Ҳайдамасангиз ҳам кетаман! – У кўксини тўлдириб келаётган йиғини аранг босиб, нимқоронғи уйга отилиб кирди-ю, ўғлини кўрпаси билан юлқиб каравотдан олди. Шавкат ғингшиб йиғлай бошлади. Муқаддам яна шиддат билан отилиб чиқди. ўғлини маҳкам бағрига босиб, айвон эшигига етди.

      Она энди эрини қўйиб юбориб, йиғлаганча Муқаддамга ёпишди. У йиғи аралаш бир нималар дер, Муқаддамни олиб қоладиган танҳо умиди шудек Шавкатга талпинар, боланинг кўрпачасидан тортиқиларди. Муқаддам ҳеч нима эшитмади. Айвоннинг ойнабанд эшигини қарсиллатиб очди-да, ўзининг энг осуда дамлари кечган уйига бир қараб қўйди. Шу қарашда кўзларидан ёш тирқираб кетди.

      – Тегма! Кетсин! – ҳайқирди отаси турган ерида япроқдай қалтираб. – Эл-юрт олдида шарманда қилгандан кўра, йўқолиб кетсин!

      Муқаддам ғиштин зинадан ҳовлига сакраб тушди. Қаттиқ шамол нафасини қайтариб юборди. Рўмоли пирпираб, СКАЧАТЬ