Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: 1-жилд - Ўткир Ҳошимов страница 37

Название: Танланган асарлар: 1-жилд

Автор: Ўткир Ҳошимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ хола жавоб бермади. Ташқарида шамол гувиллаб, деразанинг очиқ қолган бир тавақаси ғийқиллар, уй ичидаги сукунатни чуқурлаштиришга қасд қилгандай ҳорғин инграр эди.

      Муқаддам Шавкатни уйғотиб юбормаслик учун эҳтиёт билан ўрнидан турди.

      – Нима бўлди? – деди тағин шивирлаб.

      Она Муқаддамга гўдакликдан таниш бўлиб қолган хавотирли овозда пичирлади:

      – Даданг келди… – Унинг юраги орқасига тортиб кетди, қўрқа-писа айвон томонга қараб қўйди. – Кўчадан эшитиб уйингга борибди. Эринг билан гаплашибди. Авзойи ёмон…

      Муқаддам турган ерида қотиб қолди. Бир вақтлар қизалоқлик пайтида гуноҳ қилиб қўйса, дадаси уни аёвсиз калтаклар, ўшанда онаси худди ҳозиргидек титраб-қақшарди. Муқаддамнинг вужудини енгил бир титроқ силкитиб юборди. У дадасининг қаҳри қаттиқ эканини, “ғизинг эридан чиқиб келди”, деган иснодни кўтара олмаслигини билар эди. У дадасининг кўнглида борини билиб олмоқчидай айвон томонга қараб қўйди. Қия очиқ эшикдан уй ичидаги гиламга нур тўкилиб турар, аммо дадаси кўринмасди. Ташқарида ҳамон шамол гувиллайди, ўрик шохлари аянчли инграб, бир-бирига қарсиллаб урилади, битта-яримта ёмғир томчилаётганган бўлса керак, дераза ойналари чирсиллайди.

      Муқаддам яна бир нафас иккиланиб турди-да, секин-секин бориб, эшикни очди. Тўрда, гулдор қоғоз ёпиштирилган девор тагидаги кўрпачада ўтирган отасига салом берди. Лекин овозини ўзи ҳам аранг эшитди. Дадаси ўсиқ қошлари остидан унга бир қараб қўйди-ю, алик олмади. Унинг озғин, серажин юзида қон қолмаган, ияги титраганидан қоп-қора соқолининг учи билинар-билинмас силкиниб турар, кўкимтир томирлари бўртиб кетган қўлини мушт қилиб олганча хонтахтага тираб ўтирарди.

      Муқаддам отасидан кўз узмай, оёқ учида юриб келиб пойгоҳга чўккалади. Онаси ҳам шарпадай силжиб келди-ю, эридан кўз узмай икковларининг ўртасига ўтирди.

      Ота ҳамон индамас, хонтахтанинг юпқаланиб кетган қиррасига тикилганча ўтирарди. Муқаддам мана шу даҳшатли сукунатнинг тезроқ тамом бўлишини кутар, нима бўлса ҳам отаси тезроқ гапиришини хоҳлар, ҳозир портлаш рўй беришини билиб азобланарди. Онаси гапир, аҳволини сўра, дегандай Муқаддамга имлаб қўйди. Аммо Муқаддам ҳозир отасининг аҳволини сўраса, баттар ловиллаб кетишини биларди. Шунинг учун индамай ўтираверди.

      Ниҳоят, отаси унга қошини чимириб қараб қўйди.

      – Эринг билан нега уришдинг?

      Муқаддам дадасининг атайлаб юмшоқ гапирганини тушунди. Лекин жавоб бермади.

      Онаси қўрқув ичида гоҳ қизига, гоҳ эрига қараб шошилиб гапирди:

      – Сув бир лойқаланамсдан тинмайди… Эртага ўзингиз обориб қўясиз, бинойидай бўлиб кетади. – У Муқаддамга қараб хўп де, дегандай имлади.

      Муқаддам бунақа гаплардан фойда чиқмаслигини билиб, паст, аммо қатъият тўла оҳангда юрагида борини айтди:

      – Йўқ, ойи, мен қайтиб бормайман!

      Она бечора олазарак бўлиб қолганини сезди-ю, яна қайтарди:

      – Бекорга овора бўлманглар…

      Отаси хонтахтага янаям пастроқ мункайиб, кўзларини тағин бир нуқтага СКАЧАТЬ