Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: 1-жилд - Ўткир Ҳошимов страница 33

Название: Танланган асарлар: 1-жилд

Автор: Ўткир Ҳошимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ билан Алимардоннинг устига эгилди. – Сиз истеъдодингизни чакана пуллайдиган бўлиб қолдингиз. Енгил-елпи мақтовлар овозингизни бўғиб қўйди.

      Алимардон ижирғаниб юзини ўгирди.

      – Бўлмаса нима қилиб ушлаб турибсиз мени? Нимага?

      – Кечаги қилиғингиз учун сизни аллақачон ҳайдаш керак эди. Мен ачинганимдан гапиряпман. Раҳбар сифатида эмас, дўст сифатида айтаяпман…

      – Раҳмат, – деди Алимардон ўрнидан тураркан. – Мен ҳеч кимнинг шафқатига зор эмасман…

      У йўл-йўлакай бир оғиз ҳам гапирмади. Уйга қайтди-ю, тўппа-тўғри иш кабинетига кириб кетди. “Чучварани хом санабсан! – деб ўйлади у Зуфар Ходиевичнинг гапларидан бўғилиб. – Ҳали шунақа қўшиқлар ёзайки, ўзинг ҳам, ўша эркатойинг Мутал ҳам ёқа ушлаб қолларинг… Шундоқ ашулалар айтайки, залларингни томи кўчиб кетсин!”

      У шу куниёқ янги куй топишга киришди. Ажаб, ҳарчанд уринса ҳам кўнглида на бир нурли туйғу, на илҳомбахш оҳанг топилмади. Охири чарчади. “Боши кесилган товуқдай питирлаб, нима қиламан, – деб юпатди у ўзини-ўзи. – Шунча қўшиқлар ҳам етади. Аввал борини ҳазм қилиб туришсин… – Диванга ёнбошлади-да, хотиржам жилмайиб қўйди. Шу топда ҳамма нарса бари бир эди унга.

* * *

      Шавкатжон талпинчоқ бўлиб қолди. У уй бурчагидаги беланчакда майкачан ётар, ҳадеб қийиқриб кулар эди.

      Алимардон бармоғи билан унинг жажжи қорнини қитиқлар, Шавкат дўмбоқ оёқ-қўлларини баравар силкитиб илжаяр, ҳали тиши чиқмаган оғзини очиб қийқирганча дадасига талпинарди.

      – Муқад! Қара, қарагин! Оёғини велосипед қиляпти! – Алимардон деворга осиқли гиламни тозалаётган хотинига қичқирди. – Кўрсанг-чи, бунингни!

      Муқаддам қўлидаги ҳўл латтани ташлаб яқин келди. Шавкат онасини таниди: янаям қаттиқроқ қийқириб қўлчаларини силкита бошлади.

      – Вой сен-эй! – Алимардон яна бармоғи билан унинг қорнини қитиқлади. – Кулишини қара, кулишини!

      – Қўйинг! – Муқаддам унинг қўлини суриб ташлади. – Болани қийнаманг!

      Икковлари бир-бирларига қараб жилмайиб қўйишди.

      Эшик қўнғироғи жиринглади. Муқаддам йўлакка югурди. Оёғига дуч келган калишни илиб, ҳовлига тушди. Ерлар селгиб қолган, аммо ҳали ҳавода эриган қор иси гуркирарди. У цементланган йўлакдан ҳалқоб сувларни босиб ўтиб, дарвоза эшигини очди.

      – Вой, Лобар!

      У қувончдан чеҳраси яшнаб кетган дугонасини қучоқлаб олди. Лобар ёмғирпўш кийиб олган, бошидаги ҳиндий рўмоли чарақлаган қуёш нурида ярқиллаб турарди.

      Муқаддам унинг дўмбоқ қўлидан ушлаб ичкарига судради.

      – Йўқ, кирмайман… Эринг бўлса кирмайман. – Лобар қайсарлик қилиб эшик олдида туриб олди. Унинг оқ сариқ юзи қизариб кетган эди.

      – Эсинг борми, юрсанг-чи!

      Лобар яна қўлини тортиб олди. Туфлисининг учи билан ҳали қуриб улгурмаган ерни чиза бошлади.

      –Тўйга борасанми? – Унинг чеҳраси яна ҳам қизариб кетди.

      – Вой, ростданми? – Муқаддам уни маҳкам қучоқлаб, у юзидан-бу юзидан СКАЧАТЬ