Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: 1-жилд - Ўткир Ҳошимов страница 30

Название: Танланган асарлар: 1-жилд

Автор: Ўткир Ҳошимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ пештоқидаги тешикчага қўйиб кетгувчи эди. Алимардон қоронғида тимирскилаб калитнинг темир ҳалқасини топди. Тортиб олди-да, дарвоза ўртасига ўрнатилган эшикни очди. Қор босган йўлакдан ўтиб, айвонга, ундан ётоққа кирди-да, чироқни ёқди. Уй ичи нурга тўлди. Бурчакдаги тошойна, девордаги гиламлар яшнаб кетди. Диван-каравот бўш, Муқаддам йўқ эди.

      “Қаёққа даф бўлибди!” – У ўз хонасига ўтди. Чироқ ёқди. Рояль қопқоғи ўстида турган бир варақ оқ қоғозни кўриб қолди, шошилиб борди. Юлиб олди-да, эгри-бугри қилиб ёзилган сўзларни ўқиди:

      “Мардон ака, мени еттинчига олиб кетишди”.

      Тўсатдан унинг хаёлига яшиндай фикр урилди:

      “Еттинчи туғруқхонага кетган!”

      У машинани гараждан олиб чиқаркан, пичирлади: “Еттинчи.. Еттинчи… Қаёқда эди?.. Ҳа, Чилонзорда. Чилонзорда!”

      Алимардон машинани елдириб кетди. Қор тинган, аммо йўллар кўмилиб кетган, кўчалар сирғанчиқ эди. У туғруқхона эшигига етиб келганида ярим кечадан ошганди.

      Алимардон машина эшигини қарсиллатиб ёпиб, ёруғ нур тушиб турган эшик олдига борди. Ойнага ёпиштириб қўйилган рўйхатни шоша-пиша ўқиб чиқди. Тўраева деган фамилия йўқ эди. У шиддат билан эшикни тақиллата бошлади.

      Эшик ёнидаги жажжигина дарча очилиб, оқ халат кийиб олган семиз кампирнинг юзи кўринди.

      – Нима дейсиз, болам? – деди кампир хаста оҳангда.

      – Билиб чиқинг-чи, Тўраева нима бўлди экан…

      Кампир Алимардоннинг илтижо билан тикилиб турган кўзларига қараб раҳми келди шекилли, дарчани очиқ қолдириб бурилиб кетди.

      Алимардон анча кутди. Совуқ кучайган, атроф жимжит, узоқларда трамвайлар ғийқиллар, туннинг қаҳратон сукунатини бузишга аҳд қилгандай нола чекарди.

      Анчадан кейин ичкаридан шип-шип этган қадам товуши эшитилди.

      Алимардон тоқат қилолмай дарчадан бошини суқди.

      – Ҳа?!

      Кампирнинг семиз юзи шодликдан ёришиб кетган эди.

      – Ўғил муборак бўлсин, болам! Ўғил! – деди у овози титраб. – Ҳозиргина кўзи ёриди. ўн олтинчи палатада ётибди.

      Алимардон титроқ қўлларини чўнтагига солди-да, илашиб чиққан йигирма беш сўмликни кампирга узатди. Кампирнинг гапларини эшитиб ҳам ўтирмай, зиналардан чопиб тушиб кетди.

      Машинани ғизиллатиб уйга қайтаркан, юраги нурли бир туйғудан тўлиб-тошган эди.

      – Отини Шавкат қўяман, Шавкат! Шавкатли кунларимдан хотира бўлсин! – дерди у пичирлаб.

* * *

      Аёл киши бир бева қолганида, бир кўзи ёриганида кўнгли нозик бўлади, дейишади. Бир ҳафтадан буён дадаси билан онаси, гоҳо Лобар туғруқхонага галма-гал келиб-кетишар, аммо Мардон акасидан дарак йўқ эди. Рост, у чақалоқ туғилган куннинг индинига бир марта келиб кетди. Муқаддам дераза олдига келиб ҳовлида турган эри билан билан имо-ишоралар қилиб гаплашди. Алимардон хурсанд кўринарди. Бошидаги кубанкасини ечиб олиб ҳадеб силкитар, жилмаяр эди.

      Лекин ўшандан бери дараги йўқ.

      Қайси куни онаси эринг Тожикистонга СКАЧАТЬ