Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: 1-жилд - Ўткир Ҳошимов страница 20

Название: Танланган асарлар: 1-жилд

Автор: Ўткир Ҳошимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ кетди. Алимардон концертга келган бўлса керак, қора костюм кийиб олган, ўша ҳақоратли табассум билан илжайиб, сигарета чекиб турарди.

      Анвар ўшандан бери у билан гаплашмас, кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ эди. Уни одамларга нафрат билан қарашга ўргантган, бутун орзуларини чил-чил қилган, энг улуғ бахтини тортиб олган мана шу эмасми, ахир?! Дўст бўлиб қўйнига кириб, юрагини юлиб олган шу эмасми?!

      Анвар қўли асабий қалтираётганини сезиб, ушлаб турган қоғозни шартта икки буклаб шимининг чўнтагига солиб олди-ю, унинг яқин келишини кутиб турди.

      Алимардон ҳеч нима бўлмагандай жилмайиб яқинлашди-да, қўл узатди.

      – Чақирсам ҳам қарамайсан… Шунчалик қасдинг борми?

      Анварнинг кўзига у ҳозиргина ўлжасини еб, лабини ялаб турган бўридай кўриниб кетди. У билан пачакилашиб ўтиргиси келмади.

      – Қўлингни торт!

      У овози титраб кетганидан афсусланиб, юзини чирт ўгирди.

      – Вой-бў! – Алимардон яна ҳеч нима бўлмагандай кулди. Унинг бепарво кулгиси Анварнинг юрагини ўртаб юборди. ўзини ғолиб ҳис қилаётганини овозидан билиб, азоб чека бошалди. – Қачон уйланасан?

      Анвар нафрат билан бурилиб қаради-ю, Алимардоннинг ҳамон кулиб турган кўзларига тўқнаш келди.

      – Ишинг бормиди? – деди у ғазабдан кўзларини қисиб.

      Алимардон яна кулди.

      – Тўйингда бир хизмат қилай деган эдим-да…

      Анвар бир нафас иккиланиб турди-да, айтмаслигим керак, деб турган гапи оғзидан чиқиб кетди.

      – Аввал катта пул бераётганларникига бориб тур-чи…

      Бу гап Алимардонга шунчалик таъсир қилишини билмаган эди. Алимардоннинг кўзларидаги табассум бирдан ўчди. Атрофга сергакланиб қараб олди-да, кинояли оҳангда гап қилди:

      – Нима, студия хўжайинларига чақмоқчимисан?

      ғизиқ, бу нарса Анварнинг хаёлига ҳам келмаганди. У тўсатдан кўнглида бир енгиллик ҳис этди-ю, яна айтмаслиги керак бўлган фикрни айтиб юборди:

      – Хотиржам бўл, хоинликни ёмон кўраман. Лекин ўзинг қанотинг чиқмасдан туриб узоққа учмоқчисан, бола! Эҳтиёт бўл, шўнғиб кетмагин тағин.

      Кенг йўлакда яна Алимардоннинг ғолиб кулгиси янгради.

      – Айтавер, қўрқадиган жойим йўқ. Телевизорга чиқмасам, бир ерим камайиб қолмайди. Аллақачон эстрадага ишга кирганман.

      Анварнинг қулоқлари шанғиллай бошлади. Унинг охирги гапларини эшитмай, бурилиб кетаверди. У ўзини босиб ололмас, ҳадеб титрарди.

* * *

      Ёзга чиқиб Алимардон ишни катта қилиб юборди. Ота-бобосидан қолган пахса деворли бир уй, бир айвонни буздириб, янги, саккиз хонали, олди ойнабанд айвонли уй солдирди. Пул бўлса чангалда шўрва, деб бежиз айтишмаган экан. ўша пастак, эски эшикни олдириб ташлаб, ўрнига яхши ният билан машина кирадиган дарвоза қурдирди. Баҳорда Анвар унга “бир куни шўнғиб кетасан”, деганда янглишган экан. Алимардон пастга эмас, кун сайин юқорига парвоз эта бошлади. Толе унинг олдида СКАЧАТЬ