Алиф. Пауло Коэльо
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алиф - Пауло Коэльо страница 10

Название: Алиф

Автор: Пауло Коэльо

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-166-5

isbn:

СКАЧАТЬ эди. Ақл бовар қилмас ҳолат юзага келди: нотаниш китобхон ўша ибодатхона номини айтганда мен сиз ва рафиқангиз кўзларига қалққан ёшларни кўрдим.

      Сиз бирдан тилдан қолдингиз ва юзингизни табассум тарк этди. Кўзларингиз ёшга тўлди. Киприкларингиз учидаги ёш томчилари сўроқсиз пайдо бўлгани учун узр сўраётгандек қалтираб турарди.

      Ҳатто менинг ҳам нафасим бўғилди. Кўзларим билан хотиним ва қизимни қидиришга тушдим; ҳар доим ҳаяжонли дақиқаларда шундай қиламан. Улар залда эдилар ва ҳамма каби улар ҳам нигоҳлари билан сизга хайрихоҳлик ва далда бўлишга уринишарди.

      Мен ичимда Кристинадан ёрдам сўрадим, нималар содир бўлаётганини англашга, бу сукунатни қандай бузишга уринардим. Ва кўрдимки, у ҳам сиз билан бирга сассиз йиғламоқда, сизлар бир-бирингиздан узоқда ўтирган эсангиз-да, кўзёшларингиз бир-бирига қўшилиб кетгандай, гўёки иккингиз бир симфониянинг икки нотасидек эдингиз.

      Бир неча лаҳзага ҳамма нарса: зулм ҳам, томошабинлар ҳам мавжудликдан тўхтади. Сиз рафиқангиз билан ҳеч биримиз ортингиздан бора олмайдиган жойга руҳан кўчдингиз. Биз билан сукут ва кўзёш орқали юзага чиққан ҳаёт қувончигина қолди.

      Сўзлар – қоғозга кўчган кўзёшлар. Кўзёшлар – айтилмайдиган сўзлар. Уларсиз қувонч ўз зиёсини йўқотган, қайғу эса туганмас бўларди. Шунинг учун ҳам кўзёшларингиз учун раҳмат.

      Эҳтимол, белгилар ҳақида савол берган аёлга бу ҳам қаерда бўлишим керак бўлса, керакли вақтда ва керакли жойдалигимни билдирувчи белги эканини ҳамда мени бу ерга келишга нима ундаганини ўзим ҳам тушунмай қолганимни айтишим керакмиди.

      Шундай бўлса-да, тахминимча, бунга ҳожат йўқ эди. Шундоқ ҳам ҳаммасини тушуниб олгандир.

* * *

      Рафиқам билан қўл ушлашиб Тунис бозорларини кезиб юрибмиз. Бу ер бир даврлар қудратли Рим империясига таҳдид солган Карфаген харобаларидан бор-йўғи ўн беш чақирим нарида жойлашган. Биз буюк Карфаген қўмондони Ганнибал ҳақида гаплашамиз. Рим ва Карфагенни бир неча юз чақирим сувлик ажратиб тургани учун римликлар жангни денгизда бўлишини кутмоқда эдилар. Аммо Ганнибал улкан қўшини билан чўлни кесиб ўтиб, Гибралтар бўғозидан, Испания ва Галлиядан ҳамда жанговар филлари билан Альп тоғларидан ошиб ўтиб римликларга шимолдан ҳужум қилди ва тарихдаги энг шонли ғалабалардан бирига эришди.

      Ганнибал йўлига ғов бўлганларнинг барчасини ер тишлатди. Бироқ кутилмаганда, ҳеч кимга маълум бўлмаган сабабга кўра Римга бир қадам қолганда тўхтаб қолди ва шу билан Мангу шаҳарни забт этиш унга насиб этмади. Айнан шу қатъиятсизлик туфайли йиллар ўтиб Карфаген римликлар томонидан ер юзидан супуриб ташланди.

      – Ганнибал тўхтади ва ютқазди, – мулоҳаза қиламан овоз чиқариб. – Демак, қийинчиликларга қарамай фақат олға интилиш керак. Тинимсиз сафарларга кўникиб боряпман.

      Рафиқам ўз-ўзимга гапираётганимни тушунади ва ўзини эшитмагандай тутади. Маҳаллий қаҳвахонада бизни Самил, мен китобхонлар билан учрашувдан сўнг таваккалига СКАЧАТЬ