Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
– Мана, уйга ҳам етиб келдим! – деди у.
Мен кетмоқчи бўлардиму, бироқ у ердан сира жилолмасдим. Энди иккимиз ўртамизда бир-биримизни боғлаб турувчи қандайдир бир нарса бор эди. Хадичанинг самимийлиги, менга нисбатан ҳамдардлиги ва унинг олдида ўзимни қарздор кишидек сезаётганлигим дарҳол кетишимга йўл бермаётган эди. Бунинг устига, ҳозир ёлғиз қолиб, ётоқхонага боришдан ҳам чўчиётган эдим. Ҳақиқатан у ҳозир жуда очилиб кетган бўлса ҳам баъзида шундай заҳар бўлиб қоладики, ундан ўзингни беихтиёр четга тортишга ҳаракат қиласан.
– Нега ўйланиб қолдинг, жонгинам? – деб сўради Хадича. – Чарчадингми, йўлинг олислик қиляптими?
– Ҳечқиси йўқ, бир амаллаб етиб оламан. Хайр.
У қўлимни ушлаб кўриб:
– Вуйй, музлаб қолибсану! Тўхта, иситиб қўяй! – деди-да, қўлимни пальтоси остига яшириб, қаттиқ кўксига босди. Мен қўлимни тортиб олишга, қизнинг бу қайноқ меҳр-муҳаббатига қаршилик кўрсатишга журъат эта олмадим. Қўлим остида унинг юраги гўё кўпдан орзиқиб кутиб юрган ўз улушини талаб қилаётгандек дукиллаб урарди. Ҳа, дарвоқе, мен маст эдим, аммо ҳеч нарсани тушунмайдиган, сезмайдиган даражада ўчиб қолган эмасдим, албатта. Мен секингина қўлимни тортиб олдим.
– Кетдингми? – деб сўради Хадича.
– Ҳа.
– Хўп, хайр! – деб Хадича хўрсинди-да, қайрилиб, эшик томон тез юриб кетди. Қоронғида эшикнинг «тақ» этиб ёпилгани эшитилди. Мен ҳам йўлга тушдиму, бироқ бир неча қадам юрганимдан сўнг тўхтадим. Бир маҳал қарасам, яна ўша эшикчанинг олдига келиб қолибман, бунинг қандай бўлганини ўзим ҳам билмайман. Эшикни итардим. Хадича мени шу ерда кутиб турган экан. У бўйнимга ташланди, лабларимдан ўпиб, маҳкам қучоқлаб олди.
– Охири қайтдинг-а! – деб пичирлади у, сўнгра қўлимдан ушлаб, уйига етаклади.
Ярим тунда уйғондим, анча вақтгача қаерда эканлигимни билолмай ётдим. Бошим қаттиқ оғрирди. Биз бир каравотда ёнма-ён ётардик. Бадани илиққина, ярим яланғоч Хадича пинжимга кириб олганди. У елкам узра бир маромда тинчгина нафас оларди. Мен ўрнимдан туриб, дарҳол бу ердан кетмоқчи бўлдим. Сал қимирлаб қўйдим. Хадича кўзлари юмуқлигича мени қучоқлаб олди. У силлиқ, юм-юмалоқ тиззасини кафтимга қўйди.
– Кетма! – деб шивирлади қулоғимга. Сўнгра бошини кўтариб, қоронғида кўзларимга тикилди-да, энтикиб-энтикиб пичирлай бошлади: – Энди сенсиз яшай олмайман! Сен меникисан! Ҳар вақт ҳам меники эдинг! Бошқа ҳеч нарсани билмайман, билишни ҳам истамайман! Мени севсанг бўлгани, Илёс! Сендан бошқа нарса талаб қилмайман… Аммо сендан воз кеча олмайман, тушуняпсанми, ўз орзуларимдан воз кеча олмайман! – деб йиғлаб юборди. Унинг кўз ёшлари юзимга юмалаб туша бошлади.
Мен қолдим. Тонгга яқин уйқуга кетдик. Қарасак роса ухлабмиз. Ташқарида кун ёришиб кетган эди. Тез кийиндим, ёқимсиз, ташвишли бир ҳис юрагимни сиқиб нохуш қиларди. Йўл-йўлакай калта пўстинимни кийиб, шошилиб ҳовлига чиқдим, пўстинимнинг тугмаларини қадарканман, ўзимни «лип» этиб кўча эшикка урдим. Теварак-атрофга назар ташладим, деворнинг СКАЧАТЬ