Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
Сўнгги марта учрашувимизда Асал мени қувонч билан, шавқ-завқ билан кутиб олди. Юзлари гулгун очилиб, кўзлари табассумдан порлар эди. У калта пўстиним ва этигимни ечирмасданоқ тўғри ичкарига судради.
– Буни қаранг, Илёс! Самад энди типпа-тик туряпти!
– Ростданми? Қани у?
– Ҳув ана – стол тагида!
– Полда эмаклаб юрибди-ку!
– Мана ҳозир кўрасиз! Қани, ўғлим, қандай туришингни дадангга бир кўрсатиб қўй! Қани тур, тура қол, Самад!
Самад ундан нима истаётганликларини тушунгандек бўлди. У стол остидан қувониб эмаклаб чиқди-да, каравот ёнида тўхтади, уни ушлаб, зўрға тикка турди. У жилмайиб, нозик оёқларида бир оз каловланиб турди-да, кейин ўшандай жилмайганича «гуп» этиб полга ўтириб қолди. Чопиб бориб, уни қучоқлаб олдим-да, баданидан ёқимли сут ҳиди анқиб турган гўдакни бағримга босдим. Худди Асал каби нақадар қадрдон ва азиз эди бу ҳид.
– Секинроқ, Илёс, нафаси қайтиб кетади! – деб Асал қучоғимдан Самадни тортиб олди. – Хўш, энди нима дейсиз? Қани, энди ечининг. У тез кунда каттакон бўлиб қолади, шунда ойиси ҳам ишга боради. Ҳаммаси ўрнига тушади, ҳаммаси яхши бўлиб кетади, шундаймасми, ўғилчам? Сиз-чи, – деб Асал кулимсираб, маъюс кўзлари билан менга боқди. Мен стулга ўтирдим. У ўзининг мана шу бир оғиз сўзи билан сўнгги кунлар ичи айтмоқчи бўлиб юрган, лекин айтолмай юрагида сақлаб келаётган барча гапларини баён этганини пайқадим. Бу сўзларда илтижо ҳам, таъна ҳам, умид ҳам мужассамлашган эди. Мен ўша ондаёқ унга бор гапни сўзлаб беришим ёки тезроқ бу ердан чиқиб кетишим зарур эди. Яхшиси, кета қолай. СКАЧАТЬ