Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 95

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ Унга раҳмим келганди, аммо бекор қилган эканман. Ўша дақиқада ўзимни-ўзим енга олмадим. – Биз, эҳтимол, бу яқин-орада сизларникига, овулга бора олмасак керак, – деб гапни бошқа ёққа бурдим. – Кейинчалик вақт-соати билан борармиз… Ҳозир бундан кўра зарурроқ ишлар бор…

      – Хўп, майли! Кейинроқ борармиз, шошадиган жойи йўқ! – деди Асал ва кўз ёшларини артиб, олдимга келди. – Ҳозир бу ҳақда ўйламай қўя қолинг, Илёс. Ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Яхшиси, ўзингизни ўйланг. Жуда ўзгариб қолдингиз. Сизни ҳеч тушуна олмай қолдим, Илёс.

      – Хўп, бўпти! – деб унинг гапини бўлдим, юраксизлик қилиб қўйганимдан жаҳлим чиқиб. – Чарчаганман, уйқум келяпти.

      Мен ёлғон-яшиқ сўзларни янада кўпроқ гапириб қўймаслик, орадаги соф севги кўзгусига доғ тушириб қўймаслик учун тезроқ ётиб ухлашим керак эди. Асал ҳам уни-буни сўраб бошимни қотириб ўтирмасди. Мен воқеани бир бошдан оқизмай-томизмай айтиб бермоқчи бўлиб, бир неча бор ҳозирландиму, бироқ орадан вақт ўтган сари иқрор бўлишдан узоқлаша бордим. Билсам, ҳаммасининг ўз мавриди – вақт соати бор экан. Кайфим тарқалгач, бўлиб ўтган воқеаларни унга энди ҳеч қачон очиқчасига гапириб бера олмаслигимни тушундим. Нега бундайлигини ўзим ҳам билмасдим.

      Орадан бир кун ўтгач, қайтишда довоннинг нариги томонида Алибекни учратиб қолдим. У прицеп билан келаётган экан. Дўлан ишғол этилган эди.

      Алибек мени кўра солиб, юриб келаётган ерида кабинанинг ўнг эшигидан сакраб тушди-да, қўл силкий бошлади. Мен тезликни камайтирдим. У йўлда беҳад хурсанд ва ғолибона турарди.

      – Салом, Илёс! Буёққа чиқ, чекишамиз! – деб қичқирди у.

      Мен унга яқинлашиб тормоз бердим. Алибекнинг кабинасида ёшгина йигитча – иккинчи шофёр ўтирарди. Машинанинг ғилдиракларига занжирлар ўраб боғланган. Прицепларда пневматик тормоз. Буни мен дарҳол пайқаган эдим. Бироқ тўхтамадим. Менга жуда алам қилган эди. «Уддасидан чиқибсан – қойил! Лекин мени тинч қўй».

      – Тўхта, тўхта! – деб Алибек орқамдан югура бошлади. – Ишим бор, тўхта, Илёс! Эҳ, шайтон, сенга нима бўлди?.. Хўп, майли! ўзинг биласан…

      Мен машинани тезлатдим. Қичқирма. Бизнинг бир-биримизда ҳеч қандай ишимиз йўқ. Менинг ишим аллақачон расво бўлган. Яхши қилмадим, энг яқин дўстим Алибекдан ажралдим. Ахир у ҳақ эди, ҳамма нарсада ҳақ эди, буни энди тушуниб етдим. Аммо ўша пайтда менинг қанчалик асабларимни бузган, қанчалик умримни сарфлаган нарсага у алам қиларли даражада жуда тез ва жуда оддий йўл билан эришганлигини кечира олмасдим.

      Алибек чуқур мулоҳазали ва жиддий йигит эди. У ҳеч қачон довонга менга ўхшаб партизанлик қилиб бормасди ҳам. Бунақанги ҳаракатлар унинг табиатига ёт эди. Унинг куч-қуввати, эътибори ҳам худди мана шунда эди. У машинани шерик билан бирга ҳайдаб тўғри қилди. Улар машинани йўлда навбатманавбат ҳайдашлари, довонни янги кучлар билан қўлга киритишлари мумкин эди. Довонда ҳал этувчи нарса – мотор, ирода ва инсон қўллари. Бунинг устига, Алибек билан шеригининг манзилга бориб келишда бекор кетадиган вақти деярли СКАЧАТЬ