Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
Шундай ўй-хаёллар билан гараждан чиқиб, ҳовли бўйлаб секин юра бошладим. Кеч кириб қолган эди. Фақат диспетчерхонада чироқ ёниб турарди. Мен тўхтаб қолдим: э, диспетчер-чи. Диспетчер ҳаммасини тўғрилаб бериши мумкин-ку! Ҳамма иш унинг қўлида. Мен диспетчерхона томон шошилдим. Чамамда, бугун Хадича навбатчилик қилаётган бўлса керак. Шундай бўлса яна ҳам яхши. У менинг илтимосимни рад этмайди. Рад этиши ҳам мумкин эмас. Рад этган тақдирда ҳам ахир мен жиноят қилмоқчи эмасман-ку. Аксинча, у ҳамма учун фойдали, ҳамма учун муҳим бўлган ишни амалга оширишда менга ёрдам беради, холос.
Диспетчерхонага яқинлашар эканман, анчадан бери илгарилардагидек эшикдан тўғри кириб боравермаётганлигим ва туйнукча орқали мурожаат қилаётганлигим эсимга тушиб, иккиланиб қолдим. Шу пайт эшик очилди. Остонада Хадича турарди.
– Сенинг олдингга келаётган эдим, Хадича. Яхшиямки, шу ерда экансан!
– Мен кетяпман.
– Хўп, юр, уйинггача кузатиб қўяман.
Хадича таажжубланиб, менга шубҳаланиб қаради-да, жилмайиб:
– Кетдик, – деди.
Биз ташқарига чиқиб, кўча бўйлаб кета бошладик. Кўча зим-зиё қоронғи эди. Кўл томондан тўлқинларнинг шовиллагани эшитилиб турар, изғирин шамол эсарди. Хадича қўлтиғимдан ушлаб, совуқ шабададан паналаб пинжимга тиқила бошлади.
– Совқотяпсанми? – деб сўрадим.
– Сен билан бирга бўлсам совқотмайман! – деди у.
Хадича яна бир нима демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, бироқ жим қолиб, яна кифтимга ишқалана бошлади. Бунга қадар ҳаяжонланиб турган эдим, энди бўлса негадир тинчланиб, ўзимни эркин сеза бошладим.
– Эртага қай маҳал навбатчилик қиласан, Хадича?
– Иккинчи сменада.
– Сенда бир ишим бор. Жуда муҳим. Бари сенга боғлиқ…
Йўлда унга ҳаммасини айтиб бердим. Аввалига гапимга қулоқ солгиси ҳам келмади, бироқ мен уни ҳамон ишонтиришга интилардим. Чироқ остида, муюлишда тўхтадик. Хадича бир қарорга келолмай турарди.
– Эҳ, Илёс! – деди у ташвиш билан кўзимга боқиб. – Бекор шундай қиляпсан!
Аммо мен нима десам ҳам унинг бажаришини тушуниб турардим. Унинг қўлтиғидан ушлаб:
– Бекорга эмас. Менга ишонавер! Ҳаммаси жойида бўлади. Хўш, келишдикми? – дедим.
У хўрсиниб қўйди.
– Сен айтганингдан кейин, нима ҳам қила олардим! – деди-да, хўп дегандек бош қимирлатди.
Мен беихтиёр унинг елкасидан қучоқлаб олдим.
– Асли йигит бўлиб туғилишинг керак экан-да, Хадича! Хўп, эртагача хайр! – деб қўлини қаттиқ қисдим. – Кечгача ҳамма қоғозларни тўғрилаб қўй, хўпми?
– Намунча шошилмасанг! – деди у қўлимни бўшатмай туриб. Сўнгра СКАЧАТЬ