Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 50

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ йўқ эди. Тоғ этаклари бўйлаб ястаниб ётган бепоён даштлик чуқур денгизга чўкиб бораётгандек оқшом қўйнида йўқолиб борарди. Дониёр менинг келганимга парво қилмади. У чеҳраси ёришиб, бир тиззасини қучоқлаганича хаёл суриб ўтирарди. У мен англаб етмаган, маъносига тушунмаган аллақандай сирли товушларни бутун вужуди билан берилиб тинглаётгандек туюларди. Баъзан қошлари чимирилиб, кўзлари чақнаб, кучи танасига сиғмаётгандек тўлғанар, гўё ўрнидан ирғиб туриб, қулочини ёзганча бутун борлиқни кўксига босиб, қучоқламоқчи бўлаётгандек туюларди. Бир қарасанг, қаттиқ чарчаган одамдай яна бўшашиб, ғамгин бўлиб қоларди.

      Колхозимизнинг пичан ўрадиган машиналари буралиб-буралиб оқаётган каттакон Гуркуров сойининг бўйларида худди шу Гуркуров сойидек гуркираб юрарди. Пичан ўроғи сойларнинг тўлиб-тошиб оқаётган даврига тўғри келди. Тошдан-тошга урилиб, кўпикланиб, пишқириб оққан сув кеч кириши билан яна кўпаярди ва ярим кечага бориб шариллаб оққан овозидан капада ётган еримда уйғониб кетардим. Қаймоғи олинган сутдек осмонда муздек шабада ғир-ғир эсиб, кўкдаги юлдузлар шуъла сочиб мўралаб турарди. Тун оғушида ҳайқириб оққан сой сувининг тўлқини яна ҳам кучлироқ сезилиб, гўё устимизга босиб келаётгандек туюларди. Биз қирғоқдан олисда бўлсак-да, капамизни сув оқизиб кетмасмикин, деган ваҳима беихтиёр кўнгилга ғулғуга соларди. Дўстларим ҳеч нарсадан хабарсиз, донг қотиб ухлашарди, мен ташқарига чиқиб кетаман.

      Тунда сой бўйи ҳам кўркам, ҳам ваҳимали бўлади. Ўтлоқнинг у ер-бу ерида ўтлаб юрган отлар қорайиб кўринарди. Ҳаммаёқ жимжит. Отлар шабнам тушган ўтларга тўйиб, дам-бадам пишқиришар ва енгил мудрашарди. Сал нарида Гуркуров суви қутуриб, майда тол новдаларини эгиб, тошларни юмалатиб, сокин тун жимлигини бузиб, гўё ер қаъридан қайнаб чиқаётгандек даҳшат билан шариллаб оқарди. Шундай кечаларда мен доим Дониёрни эслардим. «Дарвоқе, Дониёр қаерда қолди экан?» – деб сўрардим ўзимдан ўзим. У доим якка ўзи сув бўйидаги пичан ғарамлари устига бориб ётарди. «Нима бало, у кечаси қўрқмайдими, сувнинг шариллашидан қулоғи битмайдими?» – деган фикр хаёлимдан ўтарди. «У ҳозир ҳам ухлаётганмикин ёки уйғоқмикин? Тавба, ёлғиз сув бўйига бориб ётишнинг нима ҳожати бор экан? Бунинг нима ҳаловати бор? Қизиқ, сира одамларга қўшилмайдия. У ҳозир қаерда экан?» – деб атрофга назар ташлаб, қулоқ соламан, ҳаммаёқ жимжит. Қирғоқ бўйлаб қия тепалик чўзилиб кетган тоғ этакларига қоронғилик чўкмоқда, осмоннинг у ер-бу ерида юлдузлар милтиллаб кўринмоқда.

      Овулга келганига бир неча кун бўлса ҳам ўзини четга тортиб, ҳеч кимга қўшилмай юрган Дониёр ошна-оғайни орттира олмади. Бировга ёндашмас, жанжаллашиш, тортишиш нималигини билмас, бировга яхши ҳам гапирмас, ёмон ҳам гапирмас эди. Овулга яхшилик ҳам қилиб, ёмонлик ҳам қилиб, йиғилишларда сўзлаб, тўй ва маъракаларда қариялар билан ёнма-ён ўтириб, элнинг иссиқ-совуғига аралашиб юрган ўктам йигитлар қадр-қимматли бўлиб, дарров оғизга тушадиган, хотин-қизларнинг назарига илинадиганлар ҳам шулар бўларди.

СКАЧАТЬ