Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
Ҳа, чиндан ҳам янгамни ҳеч кимга раво кўрмай рашк қилардим, унинг қувноқлиги, ўзини эркин тутиши билан фахрланардим. Биз у билан жуда апоқ-чапоқ, бир-биридан ҳеч нарсани яширмайдиган сирдош дўстлардек эдик. Нега шундайлигини ўзим ҳам билмасдим. Ўша кезларда овулда эркаклар жуда оз эди. Шу сабабли баъзи йигитлар кўкрак кериб, баландпарвоз гапириб, овулда мендан бошқа йигит йўқ, дегандек, аёлларни ҳечам назарписанд қилишмасди. Бир куни пичан ўримида, юр, десам бўлди, орқамдан эргашиб келаверади, деб ўзига ишонганларнинг бири – узоқ қариндошимизнинг ўғли Усмон янгамга тегажаклик қилаверган эди, у Усмоннинг қўлини силтаб юборди-да, ғарам соясида ўтирган жойидан тураркан:
– Тур йўқол! – деб ўшқирди ва тескари қараб олди.– Қўлларингдан модабозлик қилишдан бошқа иш келармиди.
Ғарам остида талтайиб ётган Усмон қалин лабларини нафрат билан буриштириб тўнғиллади:
– Ола, мушукнинг бўйи шифтга осиғлиқ турган гўштга етмай, пуф сассиқ, деган экан… Шунга ўхшаб, кўп ноз қилаверма. Ичингда жон-жон деб турибсану, яна…
Жамила унга ялт этиб қаради-да:
– Жон-жон деб турсам тургандирман. Лекин пешонамга ёзилгани шу экан, нима қилай. Эй, аҳмоқ, бунинг куладиган жойи борми? Жон-жон дейиш у ёқда турсин, минг йил тоқ ўтсам ҳам сенга ўхшаган шумшукларга назаримни солмайман. Аҳмоқсан. Илгаригидек тинч замон бўлганда шундай деб бўпсан эди! – деди.
– Шуни айтяпман-да! Урушнинг касофати билан қамчи емай қутуриб юрибсан-да, – деди истеҳзо билан Усмон кўзларини ўйнатиб тамшанаркан. – Менинг хотиним бўлганингдами, СКАЧАТЬ