Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 52

Название: Танланган асарлар: Қиссалар

Автор: Чингиз Айтматов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6609-8-4

isbn:

СКАЧАТЬ қўшилиб димоғни қичитарди.

      Уйқусизликдан кўзлари қизариб кетган омборчи пастда қўлини пахса қилиб сўкинарди:

      – Ҳой бола, кўзингга қара, устига чиқариб тўксанг-чи!

      У нега сўкинади? Сўкинмаса бўлмайдими? Ўша ерга олиб чиқиб тўкиш кераклигини ўзимиз ҳам биламиз-ку.

      Биз бу ердагина эмас, балки даланинг ўзида, ерга дон ташланган кундан меҳнат қиламиз. Ёш-яланг, хотин, болаларимиз ёз бўйи тинмай парвариш қилади, комбайнчиларимиз ҳар куни юз марталаб бузиладиган, парти кетиб, шарти қолган комбайнни бир нафас ҳам тўхтатмай, саратоннинг жазирама кунларида ҳам даладан чиқишмайди. Ҳозир ҳам далада ўроқчилар тонг саҳардан қоронғи кечгача зирқираб оғриган белларини ёзолмай ғалла ўрмоқдалар, бир қарич болалар битта ҳам бошоқни қолдирмай териб олмоқдалар. Ўша кунларда биз барча топган-тутганимизни фронтга жўнатамиз, бу бизнинг ғалабага қўшган тер билан қонимиздир.

      Ҳали-ҳали эсимда, ёш бола эканман, забардаст йигитлар кўтарадиган катта-катта қопларни елкамга ташлаб, унинг бир бурчагидан маҳкам тишлаб трапдан юқорига чиқар эканман, қовурғаларим майишиб, кўзларим тиниб кетарди. Қадам сайин трапнинг тахталари эгилиб, каппон ичидан кўтарилаётган чанг аралаш ғубор ўпкани қисарди. Неча марта ҳолдан тойиб, орқамдан сирғалиб тушиб бораётган қопни елкамдан ирғитиб, ўзим ҳам сакраб юборгим келарди. Лекин орқамдан ҳам қоп кўтарган одамлар келарди. У ҳам менга ўхшаган бир ёш боладир ё бўлмаса, тушиб-чиқиб юрган аёлларнинг биридир. Агарда уруш бўлмаганда бундай оғир юкни уларга ким кўтартириб қўярди? Шундай оғир ишга аёллар чидаш бераётганда нолишга ҳаққим борми?

      Ана, олдинда Жамила янгам боряпти. Этагини қистириб олган, унинг буғдой ранг чиройли оёқ мускуллари таранг тортилиб, пайлари узилиб кетгундек бўлади. У гўё юкини енгиллатаётгандек букилиб, эгилиб, оғир қадам ташлаб борарди. Гоҳ-гоҳ у менинг ҳолдан тойиб бораётганимни сезгандек тўхтаб қоларди-да:

      – Бўшашма, кичкина бола, оз қолди! – деб қўярди. Бироқ ўзи ҳам қаттиқ чарчаганидан овози бўғилиб чиқарди.

      Буғдойни тўкиб, орқага қайтаётганимизда, доим Дониёрга дуч келардик. У одати бўйича ҳеч кимга қўшилмай, жимгина, салмоқ билан оёғини оқсоқланиб босарди. Биз унга ёндашганимизда, оғир тортган бўйнини чўзиб, қистирилган кўйлагининг барини ёзиб келаётган Жамилага Дониёр энкайганича қовоқ остидан тикилиб ўтарди. У Жамилани гўё биринчи марта кўраётгандек ҳамиша ана шундай тикилиб қарарди. Лекин Жамила бунга сира эътибор бермасди. Бирга ишлаганимиздан буён уларнинг бирон марта ҳам очилиб гаплашганини кўрганим йўқ. Жамила баъзан шунчаки ҳазиллашиб, тегишиб кулиб гапирса, баъзида мутлақо иши бўлмасди. Бу унинг кайфиятига боғлиқ эди. Ҳуши келса, йўлда келаётиб Жамила менга: «Қани, чуҳ де, кичкина бола, кетдик!» – дердида, ўтирган еридан сапчиб туриб, қийқириб, қамчинини ўйнатганча аравани ҳайдаб кетарди. Мен ҳам ундан қолишмасдим. Ҳаш-паш дегунча олдинда бораётган Дониёрни қувиб ўтиб кетардик. Дониёр орқада чанг-тўзон ичида қоларди. Аслида бу ҳазил СКАЧАТЬ