Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
– Қолган иккитаси-чи?
– Ҳалиги, ҳа, оти нима эди, Жамиламиди, ўша келинники. Айтмоқчи, у сенинг янганг бўладими?
– Ҳа, янгам бўлади.
– Бўлмаса, бугун кечаси Сеит қараб турсин, деб бригадирнинг ўзи ташлаб кетди.
«Яхшиям уларни ҳайдаб юбормаган эканман-а!» – деб қўйдим ичимда.
Кеч кириб, тоғдан эсган майин шабада ҳам тиниб, хирмон жим-жит бўлиб қолди. Дониёр ҳам мен ётган сомон устига келиб ёнбошлади. Лекин кўп ўтмай яна ўрнидан турди-да, сой бўйи томон кетди. У тик жар ёқасига бордида, бошини сал қийшайтириб, қўлларини орқасига қилганича туриб қолди. Орқасидан қараганда унинг гавдаси ой ёруғуда кўзга аниқ ташланиб турарди. Дониёр, афтидан, мудроқ, сокин тун уйқусини бузиб, тошлардан-тошларга уриниб, шариллаб оқаётган сой сувининг мусиқий оҳангини ё бўлмаса бошқа бир қулоқ илғамас товушларни тинглаётгандек қимир этмай турарди.
«Одатича сой бўйига бориб тунамоқчи шекилли», – деб кулиб қўйдим мен ўзимча.
Дониёр овулимизга яқиндагина келганди. Пичан ўроғи энди бошланган кезлар эди. Бир куни битта бола чопиб келди-да, овулга бир ярадор аскар қайтди, лекин кимлигини ўзим ҳам билмайман, деб қолди. Овулда биров аскардан қайтиб келгудек бўлса, кўргани ҳамма ёпирилиб борарди. Аммо бу сафар фронтдан келган кишининг насл-насаби номаълум бўлгани учун ўроқчилар тозаям шов-шув кўтаришди.
– Бегона дейишади-ку.
– Бегона бўлса, бизнинг овулга келармиди?
– Шуни айт-а?
Шундай қилиб, у ким экан, ўзимизнинг қариндош-уруғумиздан биттаяримтасининг боласи бўлмасин тағин, дейишиб, бир тўда одам овулга ҳам бориб келишди.
Кейин билишса, Дониёр асли шу ерлик экан. Айтишларича, у ёшлигидан етим қолиб, ҳар кимларнинг эшигида юрган, охири Чақмоқдаги қозоқ тоғалариникига кетиб қолган, шу-шу болани излаб боргудек биронта ҳам жонкуяри бўлмаган экан. Шундай қилиб, у эл-уруғнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган экан. Овулдан кетиб қолганидан кейинги ҳаёти тўғрисида эса Дониёр унчалик ёзилиб гапирмаганмиш. Бироқ ҳозир ўйлаб кўрсам, унинг тортмаган азоб, уқубатлари қолмаганга ўхшарди.
Турмуш бу муштдек болани не кўйларга солмаган, тирикчилик дардида у қаерларга бош урмаган. Дониёр кўп вақт Чақмоқ даштида қўй боқиб юриб, вояга етгач, жазирама чўлларда канал қазиган, янги тузилган пахта совхозларида пахта экиб, экин суғориб, охири Тошкент яқинидаги Оҳангарон шахталарида ишлаб, ўша ердан армияга кетган эди.
Хуллас, Дониёрнинг армиядан қадрдон овулга қайтиб келганига овулдагилар хурсанд бўлишганди; бечоранинг туз-насибаси узилмаган экан, охири ўз элига қайтиб келди! Шунча йил четда юрса ҳам тилимизни эсдан чиқармабди-я. Бироқ тили сал-пал қозоқчага тортиб кетади, дейишарди.
«От айланиб қозиғини топади, деганлар. Туғишган ер, эл-юртни унутиш осонми? Келганингга биз ҳам, ота-боболарингнинг арвоҳи ҳам хурсанд; Гирмонни енгиб, тинчлик бўлса, сен ҳам уй-жой СКАЧАТЬ