Дуо ибодатнинг мағзидир. Фотима Сулаймон қори қизи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дуо ибодатнинг мағзидир - Фотима Сулаймон қори қизи страница 9

Название: Дуо ибодатнинг мағзидир

Автор: Фотима Сулаймон қори қизи

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-978-1

isbn:

СКАЧАТЬ «Фурқон» сураси (60-оят).

      8. «Намл» сураси (25-оят).

      9. «Сажда» сураси (15-оят).

      10. «Сод» сураси (24-оят).

      11. «Фуссилат» сураси (37-оят).

      12. «Нажм» сураси (62-оят).

      13. «Иншиқоқ» сураси (21-оят).

      14. «Алақ» сураси (19-оят).

      НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

      Ҳамд ва мақтов фақат оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга хосдир. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар айтаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар айтаман! Эй Роббимиз! Дуоларимизни қабул қилгин! Зеро, Сен билгувчи ва эшитгувчисан! Бизга тавба қилишни муяссар эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчисан! Эй Роббим! Намозимизни, рўзамизни, қиём, рукуъ, сажда, қаъда, ташаҳҳуд, тасбиҳ, таҳлил, илтижоларимизни қабул этгин! Нуқсонларимизни йўқ қилгин! Хатоларимиз учун итоб қилма! Гуноҳларимизни афв этгин! Сен бизнинг Роббимиз ва ҳимоячимизсан. Эй Роббимиз! Биз нафсимизга зулм қилдик. Агар бизни афв этмасанг, мағфират қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўламиз. Эй Аллоҳим! Ажримизни хайрли қил! Бизни дунё ва охират разолатидан сақла! Аллоҳим! Сени зикр қилиш, Сенга шукр қилиш ва Сенга мукаммал шаклда ибодат қилишимиз учун қувват бер. Аллоҳим! Бизнинг динимизни кучли қил, сўнгги нафасимизда иймонимизни саломат сақлагин! Душманимиз бўлган шайтонга эргаштирма! Сендан қўрқмаган ва раҳмсиз инсонларни бизга ғолиб қилмагин! Бизни дунё ва охират неъматлари билан ризқлантиргин.

      Эй ҳолатларни ўзгартирувчи, бизнинг ҳолимизни хайрли равишда ўзгартиргин! Эй лутфи яширин бўлган Аллоҳим! Бизни қўрққанларимиздан ҳимоя қилгин! Эй Аллоҳим! Сен афв этувчисан, афв этишни севасан, мени афв эт! Эй Аллоҳим! Илмимизни зиёда қил! Ризқимизни етарли даражада бергин! Илмимиздан аввал тавбамизни қабул этгин! Ўлим вақтида бизга роҳат бергин! Ўлганимиздан сўнг биздан мағфиратингни аямагин! Марҳаматинг ила бизларни жаннатингга киргизгин! Дунёю охират саодатини насиб қил! Аллоҳим! Фойдали илм, қабул бўладиган амал ва ҳалол ризқ бергин! Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим! Қалбларимизни Исломда собит қилгин! Эй қалбларни ўзгартирувчи Роббим! Қалбларимизни Ўзингга итоатли этгин! Ислом динини ва мусулмонларни азиз қилгин. Эй барча эшикларни очувчи Роббим! Биз учун хайр (яхшиликлар) эшигини очгин!

      Аллоҳим! Бизга раҳматинг ва марҳаматингга сазовор қиладиган имкониятлар бергин! Яхши амаллар қилишни насиб этгин! Жаннатларингга киргизиб, жаҳанамдан сақлагин! Парвардигорим! Бизларни ҳидоят қилганингдан сўнг дилларимизни ҳақ йўлдан адаштирмагин! Бизга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин! Шубҳасиз, Сенгина барча яхшиликларни ато этувчисан! Аллоҳим! Менга Ўз йўлингда вафот этишимни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида тирилишимни насиб этгин! У зотнинг суҳ батларини, кавсарларини насиб қилгин! Роббим! Ота-онам мени кичиклигимда раҳм билан боққанлари каби, Сен ҳам уларни раҳмат айлагин! Роббим! Сен менга, ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларни қилишга муваффақ этгин! Фарзандларимни ҳам солиҳлардан қилгин! Роббим! Биз Сенга иймон келтирдик, бизни афв эт, СКАЧАТЬ