Дуо ибодатнинг мағзидир. Фотима Сулаймон қори қизи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дуо ибодатнинг мағзидир - Фотима Сулаймон қори қизи страница 7

Название: Дуо ибодатнинг мағзидир

Автор: Фотима Сулаймон қори қизи

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-978-1

isbn:

СКАЧАТЬ Қаттиқ юракли бўлишдан, ғафлатдан, торликдан, хўрликдан, хорликдан, ҳақиру фақирликдан Сенга сиғинаман! Куфр, йўқсиллик, ошкора исён, ҳақдан айрилиб қолишдан, мунофиқлик, риё, ёмон феъл, ёмон одат, ризқнинг торлигидан Сенга сиғинаман! Кўрликдан, гунгликдан, жинниликдан, оқ бўлиб қолишдан, ёмон касаллардан Сенга сиғинаман! Аллоҳим! Берган неъматингнинг заволидан, берган соғлиғингнинг бузилишидан, тезда келадиган мусибатлардан, ҳалокатлардан, ғазабинг вожиб бўладиган бутун ҳаракатлардан Сенга сиғинаман! Жаҳаннаманинг фитна ва азобларидан, фитна келтирадиган бойликдан, фақирликнинг ёмонлигидан, бутун хатолардан, гуноҳу исёнлардан Сенга сиғинаман! Тўймайдиган нафсдан, қўрқмайдиган қалбдан, фойдасиз намоздан, қабул бўлмайдиган дуодан, ғам-ғуссадан ва юрак сиқилишидан Сенга сиғинаман!

      Аллоҳим! Қалбимни, кўзимни, қулоғимни, тилимни, ўнгу сўлимни, олдию орқамни, устимни нурлантиргин! Менга нур бергин! Сени севганлар ҳаққи, Сенинг розилигинг учун босиладиган қадамлар ҳаққи, мени жаҳаннамдан қутқаргин! Гуноҳларимни кечиргин! Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларимни кечиролмас, фақат Сен мағфират этувчисан! Зулм қилишдан, мазлум бўлишдан, жаҳолатдан, унутишдан, бировларни адаштиришдан Сенга сиғинаман! Гуноҳларимни мағфират қилиб, раҳмат эшикларини очгин! Ғазабингдан ризоингга, уқубатингдан офиятингга етказишингни Сендан сўраб, илтижолар қиламан! Аллоҳим! Исминг билан вафот этиб, исминг билан тирилишимни насиб эт!

      Эй еру осмонларнинг Робби Аллоҳ! Уруғларни ёриб, ўсимликларни ўстирган, дарахтлардан гул, мевалар чиқарган, Таврот, Инжил, Забур, Қуръонни нозил қилган Аллоҳим! Ёмонларнинг ёмонлигидан, бутун жонли махлуқотларнинг зараридан Сенга сиғинаман! Аввал Сенсан! Охир Сенсан! Зоҳир Сенсан, Ботин Сенсан! Фақирликдан сақлагин! Қарздорларга ёрдам бергин! Мени Ўзинг яратдинг, Ўзинг ўлдирасан! Ҳаётимда турли балолардан сақлагин! Вафотимда гуноҳларимни мағфират қилгин! Дунёю охиратда Сендан афву офият тилайман. Сенинг исминг билан бошимни ерга қўйдим, мени мағфират қил, Махшарда азобингдан сақлагин! Гуноҳларимни кечиргин, Сенга бўлган муҳаббатим, қўрқувимдан ўзимни сенга таслим этдим. Юзимни сен томонга бурдим, ўзимни Сенга топширдим!

      Ёрдам фақат Сендандир! Китобингга, Расулингга иймон келтирдим. Қошингда энг севимли соатларда мени ғафлатдан уйғотгин! Мени ризоингга яқинлаштириб, ғазабингдан узоқлаштиргин! Энг севимли амалларни қилишимни насиб этгин! Ҳожату истакларимни Ўзинг бергин! Мен мағфират истайман, мени кечиргин! Дуолар қиламан, Сен уни қабул қилгин! Эй кечаларни ёриб, кундузларни чиқарган, тунни сокинлик ва истироҳат учун берган, ою қуёшни яратган Аллоҳим! Хайрли умрни истайман, ёмонликлардан паноҳингга қочаман!

      Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан, Сендан бошқа ибодатга лойиқ зот йўқ. Мени Сен яратгансан, мен сенинг қулингман! Кучим етганча сенга берган сўзу аҳдимни бажар япман. Қилган ёмонликларимдан Сенинг паноҳингга қочаман. Берган неъматларингга шукр қилиб, хатоларимдан Сенга илтижолар қиламан. Гуноҳларимни СКАЧАТЬ