Дуо ибодатнинг мағзидир. Фотима Сулаймон қори қизи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дуо ибодатнинг мағзидир - Фотима Сулаймон қори қизи страница 6

Название: Дуо ибодатнинг мағзидир

Автор: Фотима Сулаймон қори қизи

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-978-1

isbn:

СКАЧАТЬ ҳузурида.

      2. Устоз ҳузурида.

      3. Чимилдиқнинг ичида.

      4. Таомдан сўнг.

      5. Жамоат ҳузурида.

      6. Илм мажлисида.

      7. Каъбатуллоҳда.

      8. Масжиди Набавийяда.

      9. Уҳуд тоғида.

      10. Масжидул Ақсода.

      ТАЗАРРУЪ ДУОЛАРИ

      Аллоҳим! Дин ишларимда сабот бергин! Ҳидоятда барқарор қилгин! Яхши ишларда бардавом бўлишимни насиб этгин! Неъматингга шукр қилувчи бандаларингдан қилгин! Қўрқувчи, соғлом қалбга соҳиб бўлишимни, чиройли хулққа эга бўлишимни, тилимни ҳақ сўзни сўзлайдиган қилишингни, амалларимни қабул этишингни сўрайман! Сендан яхши амалларни қилишимни сўрайман! Билгану билмаган бутун ёмонликлардан паноҳ тилайман! Сен биласан, мен билмайман. Бутун ошкораю яширин ишларни энг яхши билувчисан! Олдингию кейинги, ошкораю яширин, Сен билган барча гуноҳларимни мағфират қил! Сен муқаддам ва муаххар Зотсан! Сен ҳар ишга қодир Зотсан! Ҳузурингдан қайтарилмайдиган иймон бергин! Тугамайдиган неъмат бергин! Жаннати Ҳулудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қўшни қилгин! Аллоҳим! Сўзу ишларимни яхши қилгин! Бутун яхшиликларни насиб этиб, ёмонликлардан узоқ қилгин! Мискинларни яхши кўрсатишингни сўрайман! Сени севмоқни, Сени севганларни севмоқни, севгингга яқинлаштирадиган ҳар қандай ишларни севдирмоғингни сўрайман! Гуноҳларимни кечиришингни, мағфират этиб, раҳм қилишингни сўрайман!

      Ҳаётимнинг хайрли соатларигача дунёда яшатгин! Ўлимим хайрли бўлганда жонимни олгин! Ошкораю яширин ишларда Сендан қўрқишимни насиб қил! Ғазабиму сокинлигимда адолатли бўлишимни, бойлигу фақирлигимда фақат Сенинг розилигингни топишимни насиб қил! Сенга етишиш учун менга ишқу муҳаббат, ихлосу итоат ато этгин! Зарар берадиган маконлардан, нарсалардан, Сендан адаштирувчи фитналардан паноҳ бергин! Аллоҳим! Бизларни иймон зийнати билан зийнатлантир! Бизларни ҳидоятда бўлиб, ҳидоятга етакловчилардан қилгин! Гуноҳ йўлимизга қўрқув пардасини ташлагин! Жаннатга олиб борадиган тоат, дунёю охират мусибатларини енгиллаштирадиган иймони яқинлик бергин. Юзимизни ҳаё билан, қалбимизни қўрқув билан тўлдиргин! Сенга бандалик этадиган кўнгилларимизга ҳайбату азамат бергин! Энг юксак севувчимиз, севилгувчимиз Ўзингсан! Умримизнинг аввалини салоҳлик, ўртасини фалоҳлик, охирини комил саодатга етиштирувчи қилгин! Умримизнинг аввалини неъматли, ўртасини раҳматли, охирини мағфиратли ва кароматли қилгин! Бизни муттақий дўстларингдан, нажот топган жамоатингдан, солиҳ қулларингдан қилгин! Яхши кўрган ишларингни қилиш учун менга тавфиқ бергин! Аллоҳим! Ёмонликлардан охиригача Сенга сиғинаман! Тавбаларимизни қабул этгин! Раҳматингни насиб этгин! Ҳилму караминг билан мени афву мағфират қилгин! Сен мағфират этувчи ҳилм соҳибисан! Нафсимга ўзимни ҳоким қилгин! Уни менга хўжайин қилиб қўймагин, нафсим ёмонликларидан мени сақлагин! Сен Маликул Мулксан. Сени мақтайман, улуғлайман, Сенга ҳамдлар айтаман! Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен менинг Роббимсан! Гуноҳларимни фақат Сен кечирасан! Аллоҳим! Сиротал мустақимга ҳидоят қил! Ризқимни ҳалолдан бер! Қаноатли бойлардан қилгин! Ризқдан олган қувват ила Сен рози бўладиган ишларга муяссар қил! Сендан афву офият, ҳуснул яқинлик сўрайман! Аллоҳим! Мени, ота-онамни СКАЧАТЬ