Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 6

Название: Илон ўчи

Автор: Мирмухсин Мирсаидов

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7389-9-7

isbn:

СКАЧАТЬ муаллима аёлдан, бояги «талантли ассистент йигит» ҳамма операцияларга қатнашарканми, деб сўради. Аёл, профессор қиладиган барча операцияларда у ҳам қатнашишини, умуман, профессорнинг шогирдлари кўп, лекин мана шу йигитни кўпроқ ёқтиришини эшитган эмиш. Одамлар ҳамма нарсани билади, айниқса, бундай катта профессорни билмасликлари мумкин эмас! Профессорнинг қўли енгил, кўплар шу киши операция қилишини истар эмиш, деганидан сўнг Нигоранинг бироз чеҳраси очилди, чунки отасини шу профессор операция қилади. «Ҳа, ишқилиб, отангизга худо шифо берсин», деди кекса аёл. Нигорага чин юракдан сўз айтиб, унинг дил ғашлигини тарқатгандек бўлди. Нигора жойига қайтиб келиб ўтиргач, онаси сўради:

      – У опа нима дедилар?

      – Ҳаммаси яхши бўлади, дейдилар, профессорнинг қўли енгил эмиш…

      – Илоҳим шундай бўлсин! Дунёда яхши одамлар кўп.

      Бу билан она кимни кўзда тутаётганини билмасди, профессорними, ассистентними, бу ерда ўтирган дили очиқ кекса аёлними?

      Нигора медицина илми ўсиб кетгани, ҳозир юракни операция қилиш, бир юрак ўрнига бошқасини кўчириб ўтказаётгани ҳақидаги янгиликларни кўп эшитганди. Бундай операциялар олдида кўричак операцияси ҳеч гап! «Медицина» – «Мадори Сино»дан олингани, «Алгоритм», «Ал-Хоразмий», «Алгебра» – «Ал жабр»дан олинганигача биларди. Дунё фани буларни қабул қилган. Шарқдан кўп улуғ мутафаккирлар чиққанини кимдир гапириб ўтирарди. Юнонистонда Арасту, Афлотун, Ўрта Осиёдан Беруний, ал-Хоразмий, Ибн Синою Улуғбеклар чиққани Нигора билан Маҳбубахонга далда бера бошлади. Шу тупроқ фарзандлари ҳужайраларида ўша улуғ мутафаккирлар ҳужайралари, қони борлиги, бизларнинг уруғ-аймоғимиз ҳамма мураккаб ишларни бажара олишга қодир эканини айтаркан, Нигора онасининг юрагидаги хавотирларни ҳайдарди.

      Соат ўнда операция бошланган бўлиши керак. Нигора 4-қават коридоридаги ҳамширага телефон қоқди. У ёқдан қандайдир бир эркакнинг овози эшитилди: «Ҳа, операция залига кириб кетяпмиз. Профессор шу ердалар…» Бу гапни эшитган Нигора юраги шиғиллаб кетди. Лекин отасини профессорнинг ўзи операция қилаётгани, қандайдир ёрдамчиси эмаслиги Нигорага далда берди. Ҳар қанча «талантли ассистент» бўлмасин, барибир профессорнинг ўзи қилгани яхши! Гарчи «кўричак» операциясини кўплар менсимайдилар, барибир операция операция-да! Нигора гўшакни қўйиб, илҳақ ўтирган онага буларнинг барини айтди.

      Улар ташқарига чиқишди. Ҳамма ёқни оппоқ қор босган, навниҳолларнинг шохи эгилган, гулзорлар усти оппоқ, дарахтлар остида, йўлкаларда мусичаю чумчуқлар дон излаб юришибди. Салласи устида қордан яна бир салла яралган Ибн Сино бобо ҳам уларга хомуш қараб турибди.

      Нигора бошқатдан ҳайкалнинг жамолига тикилди, ҳа, дарҳақиқат, улуғ мутафаккир хомушга ўхшарди. У яқинроқ борди, йўқ, хомушга ўхшамайди, аксинча кулиб турибди. Нигора онага сездирмай, ҳайкалга яна уч қадам яқин борди; у «хомуш» эмас, чеҳраси очиқ, бир нарсани чуқур ўйлаб, мулоҳаза СКАЧАТЬ