Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 2

Название: Илон ўчи

Автор: Мирмухсин Мирсаидов

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7389-9-7

isbn:

СКАЧАТЬ соқов бўлиб қолди ошнам. Гапирсанг-чи!

      – Нимани гапираман! – деди бўзариб Ҳабиб.

      – Сиз жойингизга бориб ўтира беринг, Нигорахон, дўстим ҳозир бир яхши гап ўйлаб топади.

      Нигора Ҳабибга маъноли қараб қўйди. Жилмайди, негадир бу тортинчоқ йигит билан гаплашгиси келди. Ҳабибнинг «соқов» бўлиб қолиши унинг назарида «кўзи очилмаган мушукбола»лигидан, беғуборлигидан далолат берарди. Шундаймикан-а? «Агар шундай бўлса, жуда яхши», деди ўзига ўзи Нигора. Чиройли қизлар димоғдор бўлади, лекин бу қизнинг «уч оғайни ботирлар» ёнида бир лаҳза тўхтаб, қарашлари билан ўзини тийриборон қилаётганидан бу қорақош йигит унинг ҳам диққатини тортгандай кўринарди. Қизлар кам гапирадиган, ҳушёр, ақлли йигитларни ёқтиради. Бўлар-бўлмасга хиралик қилаверадиганлардан қочишади.

      Бир оздан сўнг Пати ошналарига мақтанди:

      – Ойимларга айтаман, шу қизни олиб берсинлар.

      – Бунинг ойиси олиб беришга қодир, – деди Марат жилмайиб, – Шарбатхон аямлар Патига осмондаги юлдузни ҳам олиб бераман десалар, қўлларидан келади…

      Ҳабиб ҳайрон бўлиб қолди.

      Орадан бирон соат ўтгач, қизлар қўзғалиб, кетишга ҳозирлик кўришаётган эди, Ҳабибда бир жасорат пайдо бўлиб, янги танишган қизга мурожаат этди:

      – Машина бор, олиб бориб қўяйлик.

      – Раҳмат! Соат ўнга дадамларнинг машиналари келиши керак, – Нигора Ҳабибнинг ёнидан ўтатуриб, оёғи унинг тиззасига тегиб кетди, унга ярим овозда гапирди: – Кулдирадиган бирон қизиқ Насриддин Афанди топсангиз, телефон қилинг, 35-41… Бу уйимиз. Ёдингизда қоладими?

      – Ҳа, албатта, – деди Ҳабиб.

      Нима, у бу гапи билан гапга йўқ экансиз, мунча совуқсиз демоқчи бўлдими! Ёки бу чин юракданми? Ўйланиб қолди.

      – Хайр!

      – Хайр, саломат бўлинг!

      Қизлар қатор бўлиб чиқиб кетишди. Улар ўртасида бу қисқагина гапни ҳеч ким сезмади ҳисоб. Шу лаҳза Марат нарироқдаги бир таниши билан гаплашгани кетган эди. Пати эса овқат ейиш билан банд, Нигоранинг дугоналари ҳам ўзлари билан ўзлари овора эдилар.

      Ҳабиб тўйга борганидан мамнун, ўртоқлари зўрламаса бормас эди. Баъзан энг яқин қариндошларимизнинг тўйига вақт топиб боролмай, гинахонлик остида қоламиз. Бу яхши эмас. Ҳабиб баъзан ўзига ўзи тасалли берарди, тўйга бормоқ ихтиёрий, аммо жанозага бормоқлик фарз, инсоний бурч! Эшитдингми, бор! Ватандошни тупроққа топшириш, шу куни кечган чарчашу азият олижанобликдан бошқа нарса эмас. Одамларга аралашмаган, кабинетдан чиқмай телефонбозлик, хатбозлик билан умрини ўтказган бир мансабдор қазо қилди. Шунчалик масъул ва катта лавозимларни кўрган бу кишининг жанозасига одам деярли келмади, ҳатто қўни-қўшнилари ҳам кўп қаватли бинонинг деразаларидан мўралашди.

      Маҳалладан, хеш-ақраболаридан ажралиб қолган, машинада эрта билан хизматга бориш, кечқурун қайтиш, мажлисларда узоқ ўтириш, «жаннати» хотинининг измидан чиқмай келган ўша мансабдор олтмиш тўрт ёшида қазо қилди. Гарчи одамлар бу қазони эшитган бўлсалар-да, ҳеч кимса келмади. Ошнаю дўстлари унинг СКАЧАТЬ