Название: Илон ўчи
Автор: Мирмухсин Мирсаидов
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7389-9-7
isbn:
– Ойижон, мен унинг ўзини ҳали яхши билмайман-у, онасини қаёқдан биламан? Фамилиясини ҳам билмайман.
– Болам, билмасанг кейин билиб оларсан, гап-сўзларингдан у сенга ёққанга ўхшайди. Маҳалласи, уй манзилини сўраб олсанг, борамиз, суриштирамиз, сўраганнинг айби йўқ.
– Ҳали эрта!
– Эрта эмас! – деди кескин бир тусда Севара. – Сен бу билан учинчи йигитни ҳам эрта-эрта, деб чўзиб, охири йўққа чиқардинг! Йигирмага кирдинг, ёш эмассан, қари қиз бўлиб қолганинг яхшими?
– Ойи! Мана бу ярамасни олдинроқ эрга бериб юборинг!
– Ҳозир бориб, юзингга шапалоқ тортаман!
Сингил ҳингиллаганча қочиб, «Гавҳаршодбегим» қасри пиллапоялари аталмиш панжарали, кўркам зинапоялардан кўтарилиб, юқори қаватга чиқиб кетди.
Нигора онасининг ёнига яқин бориб, иштиёқ билан шивирлашиб гаплаша бошлади. Сингил зинапоялар тепасида полга ётиб, мўралаб, онаси ва опасининг гапини эшитишга уринарди.
Нигора бу йил ўн тўққиздан йигирмага ўтди. Мактабда ўқиб юрганидаёқ медицинага қизиққанми, ҳозир қизларнинг кўпчилиги ўзини ТашМИга, СамПИга ураётганими ёки аслида заковатли хотин-қизлар улуғ медицина учун туғиладиларми, ҳарқалай, шу соҳа уларни қамраб олаётган бир давр эди. Бу илм саройига ёшлар ёнган чироққа ўзини уриб, чир айланган парвонага ўхшайдилар, кўпларнинг қаноти куйиб йиқиладилар, кўплар бу оташу нурдан қудрат олиб, оқ либос кийишгача етиб борадилар. Нигора етарли балл билан Ўрта Осиё педиатрия институтига кириб олиб, яхши ўқимоқда, мана, сентябрь келиши билан учинчи курс аудиториясига киради. Яна югур-югур, лекциялар, имтиҳонлар… Унинг онаси Маҳбубахон асли тил ва адабиёт ўқитувчиси, уч фарзанд кўрди; каттаси Бобур, ундан кейин Нигора, кичиги – Севара. Лекин кейинги йилларда саломатлиги йўл бермай уйда ўтириб қолди. Иккинчи томондан турмуш ўртоғи Жамшидбек Зулфиқоровнинг беҳаловат хизмати, ҳали мажлис, пленум, командировка, тез-тез Москвага бориш, кутилмаганда вилоятларга учиб кетиш каби ишлар ҳам унинг уйда бўлишини тақозо этарди. Икки қаватли чиройли коттеж коридорида Зулфиқоровнинг сафар жомадони доимо тайёр турарди. Баъзан шундай кунлар бўлар эдики, у райондан ярим кечада қайтар, эрта билан соат ўнда яна идорада – Совминда бўлиши керак. Баъзан эр-у хотин ўтириб, бафуржа бир пиёла чой ичишолмас, ҳафталаб бир-бирларини кўролмаган вақтлар ҳам бўлган. Отанинг давлат ишлари билан қаттиқ банд бўлгани туфайли хонадонга раҳбарлик Маҳбубахоннинг зиммасига тушган. Депутат, Республика Министрлар Совети раисининг муовини Зулфиқоров хотини туфайли турмуш ташвишларидан деярли фориғ эди. Уларнинг турмуш қурганликлари, топишганликлари ўзи бир ҳикоя, шунинг учун ҳам Маҳбубахон қизига: «Мол-дунё топилади, энг муҳими, турмуш қураётган қиз ва йигит бир-бирини яхши кўриши керак. Бўлмаса, бундай оила ҳаётдаги баъзан бўлиб турадиган зиддиятларнинг биринчи зарбасидаёқ чок-чокидан СКАЧАТЬ