Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 8

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ уйи шу ердами деб сўраганда, иккалови жуннинг нархи ҳақида сўзлашиб турган эди.

      – Шу ерда, тақсир, шу ерда. Сиз ҳам бизга ўхшаган маслаҳатчимисиз дейман-а? – деб сўради очиқ кўнгил савдогар кулиб, кўз қисиб қўйиб. – Дуруст, биргалашиб заҳмат чекар эканмиз-да. – Нехлюдов «ҳа» дегандек бош ирғаб қўйгандан кейин, гапида давом этди, – иккинчи гильдия10 савдогари Баклашов, – деди у юмшоқ, қисиб бўлмайдиган япалоқ қўлини узатиб, – заҳмат чекмоқ керак. Ким билан танишиш шарафига муяссар бўлдик?

      Нехлюдов ўзини танитди-да, маслаҳатчилар хонасига кириб кетди.

      Кичкинагина маслаҳатчилар хонасида турли тоифадаги ўнтача одам бор эди. Ҳаммалари ҳам эндигина келган бўлиб, баъзилари ўтиришар, баъзилари юриб турар, бир-бирларини кўздан кечиришар эди. Улар орасида мундир кийган истеъфога чиққан бир ҳарбий киши ҳам бор, бошқалари сюртук ва пиджак кийишган, фақат бир киши бурма камзул кийиб олган эди.

      Бу вазифа маслаҳатчиларнинг кўпини ишдан қолдирган ва ўзларининг айтишларича, уларга малол келаётган бўлса ҳам, жамият учун зарур ишни қилаётганларидан бир қадар мамнун бўлганлари юзларидан билиниб турарди.

      Маслаҳатчиларнинг баъзилари бир-бирлари билан танишиб олишиб, кимнинг кимлигини тусмоллаб билиб олиб, об-ҳаво ҳақида, баҳорнинг эрта келгани ҳақида, кўриладиган иш тўғрисида гаплашишарди. Нехлюдовни танимаганлар у билан танишиб олишга шошилар, афтидан, у билан танишишни ўзлари учун катта мартаба деб билар эдилар. Нехлюдов, ҳамма вақт нотаниш одамлар мени шундай ҳурматлашлари зарур деб ҳисобларди. Агар ундан, нега ўзингни кўп кишилардан баланд ҳисоблайсан, деб сўралса, у бунга жавоб бера олмас эди, чунки умрида бирор арзигули иш қилмаган эди. Инглиз, француз ва немис тилида яхши гапириши, ички ва устки кийимлари, галстук ва запонкаларининг энг асл ва қимматбаҳо нарсалар эканлиги, ўзини катта олиши учун сабаб бўла олмаслигини ўзи ҳам тушунарди. Аммо, шунга қарамай, у ўзини катта олар, мени иззат-ҳурмат қилишлари лозим, деб ҳисоблар ва ҳурматини жойига қўйишмаса, ўзини таҳқирланган деб биларди. Маслаҳатчилар хонасида ҳурмати жойига келтирилмаганидан кўнгли оғриди. Маслаҳатчилар орасида Нехлюдовнинг таниши чиқиб қолди. Бу Петр Герасимович (Нехлюдов унинг фамилиясини билмас ва билмаслиги билан мақтаниб ҳам юрарди), опасининг болаларини илгари ўқитган эди. Ана шу Петр Герасимович курсни тугатиб, эндиликда гимназияда дарс берарди. Нехлюдов уни бетакаллуфлиги учун, қаҳ-қаҳлаб кулиши, опаси айтганидек, «коммуна»лиги учун ёқтирмас эди.

      – Э-ҳа, сиз ҳам қўлга тушибсиз-ку, – дея қаҳ-қаҳлаб кутиб олди Петр Герасимович уни. – Чап беролмапсиз-да?

      – Чап беришни хаёлимга ҳам келтирганим йўқ, – деди Нехлюдов бирдан қовоғини солиб.

      – Бу шон-шарафли иш, лекин ҳали шошмай туринг, оч қолганингиз устига яна уйқудан ҳам қолдиришсин, ана унда бошқача сайрайсиз, – деди Петр Герасимович аввалгидан ҳам қаттиқроқ хахолаб.

      «Бу попвачча ҳозир мени сенсирашдан ҳам тоймайди», деб ўйлади Нехлюдов ва қовоғини солиб, худди ҳамма қариндош-уруғлари ўлиб қолганидан эндигина хабар топган СКАЧАТЬ



<p>10</p>

Гильдия – чор Россиясида савдогарларнинг бойлигига қараб бериладиган даража (тарж.)