Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 5

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ солинган саватча турар эди. Асбоб-анжомлар ёнида янги келган хатлар, газеталар ва «Rеvue des de ux Mondes» деган янги китоб ётарди. Нехлюдов хатларни ўқимоқчи бўлиб турган ҳам эдики, йўлакка чиқиладиган эшикдан қора кийим кийган, бошига қинғир-қийшиқ фарқини бекитиб турган безакли тўр ташлаган семиз кампир кириб келди. У Нехлюдовнинг яқингинада шу уйда вафот этган марҳум онасининг оқсочи Аграфена Петровна эди. Энди у Нехлюдовнинг иқтисодчиси эди.

      Аграфена Петровна турли вақтларда Нехлюдовнинг онаси билан чет элларда ўн йил яшаб келган, қиёфаси ҳам, юриш-туриши ҳам бекасиникига ўхшарди. У Нехлюдовлар уйида болалик чоғидан яшаб келар ва Дмитрий Ивановични гўдаклик чоғиданоқ, Митенькалик вақтиданоқ биларди.

      – Салом, Дмитрий Иванович.

      – Салом, Аграфена Петровна. Қандай янгиликлар бор? – деб сўради Нехлюдов ҳазиломуз.

      – Княгиняданми, княжнаданми, кимдандир хат бор. Боя оқсочи келтирган эди. Менинг хонамда кутиб ўтирибди. – Аграфена Петровна хатни узата туриб маънодор жилмайиб қўйди.

      – Хўп, ҳозир, – деди Нехлюдов хатни олиб. Аграфена Петровнанинг жилмайганини кўриб, қовоғини солди.

      Аграфена Петровнанинг табассуми хат княжна Корчагинадан эканлигини, Аграфена Петровнанинг фикрига қараганда, Нехлюдов княжнага уйланмоқчилигини кўрсатарди. Аграфена Петровнанинг ўсмоқчилаб кулиб туриши Нехлюдовга ёқмади.

      – Оқсочга, кутиб турар экансиз, дейман-да, – Аграфена Петровна стол устини супурадиган чўтка ўз жойида турмаганини кўриб бошқа жойга олиб қўйди-да, емакхонадан чиқиб кетди.

      Нехлюдов Аграфена Петровна берган, атир иси анқиб турган хатни очиб ўқий бошлади.

      «Сизнинг хотира дафтарингиз бўлишни ўз зиммамга олганим учун, – деб шошилиб ёзилган эди четлари текисланмаган бир варақ кулранг қалин қоғозга, – шу нарсани сизга эслатиб ўтмоқчиманки, сиз шу йил, 28 апрель куни маслаҳатчи сифатида судда бўлишингиз керак. Кеча ўзингизга хос енгилтаклик билан бизлар ва Колосов билан бирга сурат томоша қилгани боришга ваъда қилган эдингиз, энди боришингизнинг иложи йўқ; судга вақтида етиб бормаганингиз учун á moins que vous ne soyes disposéa payer á la cour d’аssises les 300 roubles d’amend, que vous vous refusez pour cheval.4 Кеча сиз жўнаб кетган ҳамоно эсимга тушди. Эсингиздан чиқмасин тағин.

      Кн. м. Корчагина».

      Қоғознинг иккинчи бетига шундай деб қўшимча қилинган эди: «Маman vous fait dire que votre couvert vous attendra jusqu’а lа nuit. Yenez absolument а’quelle heure que cela soit.5

M.K.»

      Нехлюдов пешонасини тириштирди. Бу хат княжна Корчагинанинг икки ойдан буён усталик билан олиб бораётган ишининг давоми эди, княжна Нехлюдовни аста ўзига ром қилиб, ипсиз боғлаб қўйган эди.

      Нехлюдов ҳозир ўзи истаса ҳам княжнага уйланишни таклиф этолмас, чунки буни амалга оширолмаслигига, ёши ўтиб қолган, жон-дилидан севмаган кишиларга хос сусткашликдан ташқари, яна бир сабаб бор эди. Бунга сабаб, бундан ўн йил муқаддам Катюшани йўлдан оздириб, кейин ташлаб кетгани СКАЧАТЬ



<p>4</p>

От сотиб олишга кўзингиз қиймаган 300 сўмни, округ судига штраф тўлашга кўзингиз учмаётган бўлса, албатта (франц.)

<p>5</p>

Ойимлар идиш-товоқлар сиз учун тахт туражагини айтишни топширдилар. Фурсат топсангиз, албатта бир амаллаб келинг (франц.)