Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 34

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ Нехлюдов кўзи кўзига тушиб қолишидан қўрқмай, Масловага тикилди. Унинг тасаввурида одатдаги шундай бир ҳол юз берарди: севимли одамининг кўпдан буён кўрмаган чеҳраси дастлаб, шу кўришмаган давр ичида рўй берган ташқи ўзгаришлар билан кишини ҳайратга солади ва бора-бора барча ўзгаришлар кўздан йўқолиб, кўп йиллар муқаддам қандай бўлса, шу ҳолатга қайтади ва ботин кўзи билан мисли бўлмаган ягона бир шахсни кўради.

      Нехлюдов худди шундай аҳволда эди.

      Ҳақиқатан ҳам, эгнида маҳбуслар халати бўлишидан қатъи назар гавдасининг тўлалиги, кўкрагининг катталиги ва юзининг пастки қисми тўлишиб кетганига қарамай, пешона ва чаккаларидаги ажинларига, кўзининг шишинқираганига қарамай, бу ўша Катюша, Исонинг тирилиши байрами куни Нехлюдовга, ошиғига қия боқиб, қувончини ичига сиғдиролмаганидан кулиб турган, кўзларида севги-муҳаббат акс этган Катюша эди.

      «Қизиқ! Келиб-келиб мен иштирок этадиган кунга тўғри келганини қаранг-а! Ўн йил ҳеч қаерда кўрмай, келиб-келиб шу ерда, айбдорлар курсисида учратсам-а! Охири нима бўларкин? Тезроқ, тезроқ бир ёқлик бўла қолсайди!»

      Нехлюдов қалбида уйғониб келаётган пушаймон ҳиссига ҳамон бўйсунгиси келмас, назарида бу, унинг ҳаётига шикаст бермай, ўз-ўзидан ўтиб кетадиган тасодифдек эди. Нехлюдов ўзини уй ичини булғатиб қўйган, эгаси гарданидан ушлаб, бурнини шу ифлос ахлатга нўқиб турган лайчадек ҳис этарди. Лайча ўз ахлатидан тисарилишга бор кучи билан уринади, уни бутунлай унутиш учун чийиллайди; аммо шафқатсиз хўжайини қўйиб юбормайди. Нехлюдов ҳам қилган қилғилигининг нақадар қабиҳлигини сезар, хўжайиннинг қудратли қўлини ҳис этарди-ю, аммо қилмишининг маънисига тушуниб етмас, хўжайинини тан олмасди. У, мана шу кўз ўнгидаги иш, ўз иши эканлигига ишонишни истамас эди. Аммо кўринмас шафқатсиз қўл уни маҳкам ушлаб олган. Нехлюдов бу қўлдан қочиб қутула олмаслигини ҳис этарди. Шунга қарамай у, ҳамон ўзига далда берар ва одатига кўра оёғини чалиштириб, рince-nezини бепарвогина ўйнатиб, биринчи қатордаги иккинчи стулда кеккайиб ўтирарди. Ваҳоланки, қилган ишигина эмас, балки ишратбозлик, бекорчилик, ифлослик билан ўтган умрининг нақадар қабиҳ, ярамас ва разил эканини ҳис этарди, мана шу ўн икки йил давомида унинг бу жинояти ва сўнгги йиллар ичида кечирган бутун ҳаётини қандайдир бир мўъжиза билан тўсиб турган ўша даҳшатли парда тебрана бошлади ва парда орқасига Нехлюдовнинг ора-сира кўзи тушиб қоларди.

      XXIII

      Ниҳоят, раис сўзини тугатди-да, виқор билан сўроқлар ёзилган қоғозини қўлига олиб, унинг олдига келган старшинага узатди. Маслаҳатчилар энди чиқиб кетиш мумкин, деб мамнун бўлиб ўринларидан туришди, қўлларини қаерга қўйишларини билмай, нимадандир уялгандай, бирин-кетин маслаҳатхонага кириб кетишди. Уларнинг кетидан эшик ёпилиши биланоқ бир жандарм эшик ёнига келиб қиличини қинидан чиқарди-да, елкасига қўйиб, соқчиликда турди. Судьялар ўринларидан туриб, чиқиб кетишди. Судланувчиларни ҳам олиб чиқиб кетдилар.

      Маслаҳатчилар СКАЧАТЬ