Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 33

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ бўлмайди, ирсият тўғрисидаги таълимот илмий жиҳатдан тасдиқланганлиги сабабли, ирсиятга қараб жиноятни белгилабгина қолмасдан, балки жиноятга қараб ирсиятни белгилаб оламиз, деб уқдиришга уринди. Иккинчи адвокатнинг Масловани аллақандай бир (у «аллақандай» сўзини айтганда заҳарханда қилди) одам йўлдан оздирган деган фикрига келганимизда, шуни айтиш мумкинки, билъакс барча фактлар йўлдан оздирувчи Маслованинг ўзи эканлигини ва кўп одамни йўлдан оздирганини кўрсатади, деди. Шу сўзларни айтиб бўлгач, прокурор ёрдамчиси дабдаба билан ўтирди.

      Кейин ўзларини оқлаш учун судланувчиларга сўз берилди.

      Евфимия Бочкова ҳамон, ҳеч нарса билмайман, ҳеч нимада иштирок этмадим, деб такрорлар, ҳаммасига ўша айбдор, деб Масловани кўрсатарди. Симон бўлса бир неча бор:

      – Ихтиёр сизларда, аммо айбим йўқ, бекор кетяпман, – деб такрорлади, холос.

      Маслова бўлса ҳеч нарса демади. Раис унга, ўзингизни ҳимоя қилиш учун нима дейсиз, гапиринг, деганда бошини кўтарди, қафасга тушган қушдек ҳаммага мўлтираб қаради-да, бошини ерга эгиб ҳўнграб йиғлаб юборди.

      Нехлюдовнинг ёнида ўтирган савдогар:

      – Сизга нима бўлди? – деб сўради Нехлюдовнинг оғзидан чиққан ғалати бир товушни эшитиб. Бу – тўсатдан тўхтатиб қолинган йиғи товуши эди.

      Нехлюдов ўзининг ҳозирги аҳволига ҳамон тушуниб етмаган эди. У кўз ёшларини оқизиб, ҳўнграб йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб қолган эди. Бу ҳолни у асабийлигидан деб билди ва буни яшириш учун pince-nez тақди, кейин рўмолчасини олиб, бурнини қоқа бошлади.

      Шу ерда, суд залида ўтирганлар менинг қилмишимдан хабардор бўлиб қолсалар, шарманда бўламан, деган андиша унинг кўнглида бораётган кечинмаларни бўғиб ташлади. Бу қўрқув ҳозирги пайтда ҳамма нарсадан кучли эди.

      XXII

      Айбланувчиларнинг сўнгги сўзидан кейин ва тарафлар масалани қай тариқа қўйиш ҳақида узоқ талашиб-тортишганларидан кейин, маслаҳатчилар олдига қўйиладиган саволлар аниқланди, раис якунлашга ўтди.

      Суд раиси масалани баён қилишдан аввал, таловчилик таловчилик эканлигини, ўғрилик ўғрилик эканлигини, яшириб қўйилган жойдан ўғирлаш яшириб қўйилган жойдан ўғирлаш демаклигини ва очиқ-сочиқ ётган ердан ўғирлаш, очиқ-сочиқ ётган ердан ўғирлаш демаклигини маслаҳатчиларга ёқимли овоз билан анчагача уқдирди. Буни тушунтирар экан, раис, бу муҳим ҳолатни унга уқдирсам, зора бошқаларга ҳам тушунтириб қўйса, дегандек Нехлюдовга қараб-қараб қўярди. Маслаҳатчилар бу ҳақиқатни англаб олишди, деган қарорга келгандан кейин, у бошқа бир ҳақиқатни тушунтира кетди. Сўнг у, бирон ҳаракат натижасида бирон киши ўлса, бундай ҳаракатни қотиллик дейдилар, шунинг учун заҳарлаш ҳам ўлдириш ҳисобланади, деб уқдира кетди. Маслаҳатчилар бу ҳақиқатни ҳам англаб етдилар деган хулосага келгач, у агар ўғрилик ва қотиллик бир вақтда содир бўлган экан, у ҳолда жиноят таркиби ўғрилик билан қотиллик бўлишини тушунтирди.

      Раис СКАЧАТЬ