Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 31

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ ўқишнинг нима ҳожати бор-а? Бекорга вақтни олади. Бу янги супурги эскисидан тоза супурмайди, қайтага, секин супуради.

      Тилла кўзойнакли суд аъзоси чурқ этмади. У на хотинидан, на ҳаётдан яхшилик кутмай, тўғрисига қараб тикилганича хўмрайиб ўтирарди.

      Актни ўқий бошладилар:

      – «Мен, қуйида имзо чекувчи камина 188* йилнинг 15 февраль куни, шифохона топшириғига мувофиқ, шифохона назоратчиси муовини иштирокида 638-рақамли актни шу хусусда туздикким, – деб яна ўқий бошлади котиб мудраб ўтирганларнинг уйқусини қочириш учун шанғиллаб. – Ички аъзоларини, чунончи:

      1) Ўпканинг ўнг қисми ва юракни (олти қадоқли шиша идишда); 2) Ошқозондан чиққан нарсаларни (олти қадоқли шиша идишда); 3) Ошқозоннинг ўзини (олти қадоқли шиша идишда); 4) Жигар, талоқ ва буйракни (уч қадоқли шиша идишда); 5) Ичак-чавоқларни (олти қадоқли сопол идишда) текшириб…»

      Котиб актни ўқий бошлаган ҳамоно раис аъзолардан бири томонга энгашиб ниманидир шивирлади, кейин иккинчиси билан шивирлашди ва тасдиқ жавобини олгач, шу ерга етганда ўқишни тўхтатди.

      – Суд актнинг ўқилишини ортиқча деб топади, – деди у.

      Котиб ўқишдан тўхтаб, қоғозларни йиғиштира бошлади, прокурор ёрдамчиси жаҳл билан алланималарни ёза бошлади.

      – Жаноб маслаҳатчилар далилий ашёларни кўздан кечиришлари мумкин, – деди суд раиси.

      Старшина ва маслаҳатчиларнинг баъзилари ўринларидан қўзғалишди ва ҳаракатлари ёки қўлларининг вазиятидан ўнғайсизланиб столга яқинлашишди, узукни, шишани ва фильтрни бирма-бир кўздан кечиришди. Савдогар узукни ҳатто бармоғига тақиб ҳам кўрди.

      – Бармоқдан ҳам худо берган экан, – деди у жойига қайтиб. – Йўғонлиги худди ўқлоғидек келади-я, – деб қўшиб қўйди у завқланиб, заҳарланган савдогарни паҳлавондек тасаввур этиб.

      XXI

      Далилий ашёлар кўрилиб бўлгач, раис суд тергови тамом бўлганини эълон этди ва танаффус қилмасдан ишни тезроқ тугатмоқ учун қораловчига сўз берди. Раис ўзича, қораловчи ҳам одам-ку, унинг ҳам чеккиси, овқат егиси келар, бизларга раҳми келар, деб ўйлаган эди. Аммо прокурор ёрдамчиси ўзини ҳам, уларни ҳам аямади. Прокурор ёрдамчиси аҳмоқ одам эди. Бунинг устига гимназияни олтин медаль билан битириб, университетда Рим ҳуқуқшунослиги бўйича сервитут19 ҳақидаги асари учун мукофот олиб, мағрурланиб кетган, ўзига бино қўйган эди (хотинларга манзур бўлиши ундаги бу худписандликни яна ошириб юборган эди). Шунинг учун ҳам у ўтакетган овсар эди. Сўз берилгандан кейин у оҳиста ўрнидан турди, мундир кийган басавлат гавдасини кўз-кўз қилиб, икки қўлини столга қўйди, бошини бир оз қийшайтириб, судланувчиларга қарамай, залда ўтирганларни кўздан кечириб чиқди-да, сўз бошлади.

      – Сизларнинг ихтиёрингизда бўлган иш, жаноб суд маслаҳатчилари, – деб бошлади у протокол ва акт ўқилаётган пайтда тайёрлаб қўйган нутқини, – агар шундай деб аташ мумкин бўлса, ўзига хос жиноятдир.

      Прокурор ёрдамчисининг нутқи, ўзининг фикрича, ном чиқарган адвокатлар сўзлаган СКАЧАТЬ



<p>19</p>

Сервитут – бировнинг мулкидан маълум даражада фойдаланиш ҳуқуқи.