Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 26

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ ўз хонасига кириб кетди ва уйда қизнинг оёқ товушига қулоқ солиб анчагача зўр ҳаяжон ичида у ёқдан бу ёққа юрди. Энди унинг вужудидаги ҳайвоний одам фақат бошини кўтарибгина қолмай, балки бу ерга биринчи сафар келган ва ҳатто шу бугун эрталаб черковда бўлган пайтидаги маънавий одамни босиб-янчиб ташлади, энди ана шу ҳайвоний одамнинг бир ўзи унинг кўнглида ҳокимлик қила бошлади. Шу куни у қизни қанча пойламасин, барибир уни ёлғиз учрата олмади. Афтидан, қиз ундан ўзини олиб қочиб юрган бўлса керак. Аммо кечқурун қиз Нехлюдов турган хонанинг ёнидаги хонага борадиган бўлиб қолди, чунки доктор тунаб қоладиган бўлди ва Катюша меҳмонга жой солиб бериши керак эди, Нехлюдов қизнинг оёқ товушларини эшитиб, худди бирон жиноят қилишга ҳозирланаётгандек, нафасини ичига ютиб, аста унинг орқасидан кирди.

      Катюша тоза ёстиқ авра ичига тиқилган икки қўли билан ёстиқнинг икки учидан ушлаганича унга ўгирилиб қаради-да, жилмайди; унинг бу сафарги жилмайиши аввалгидай шўх ва қувноқ эмас, балки аянчли ва қўрқув аралаш кулги эди. Унинг бу жилмайиши Нехлюдовга ёмон бир иш қилаётганини айтаётгандек эди. Нехлюдов бир лаҳзагина ўзини тийди. Ҳали кўнглида курашишга имкон бор эди. Гарчи заиф бўлса-да, қалбида қизга нисбатан яна ҳақиқий муҳаббат товуши эшитилди. Ана шу товуш унга қиз ҳақида, қизнинг ҳис-туйғулари, ҳаёти ҳақида гапирди. Бошқа товуш эса, бўш келма, айшингни суриб қол, ўз бахтингни кўзла, деярди. Ана шу кейинги товуш олдинги товушни босиб кетди. Нехлюдов дадил юриб қиз олдига келди, Шу пайт вужудини зўр ҳайвоний ҳис эгаллаб олди.

      Нехлюдов қизни қучоғидан қўйиб юбормай ўринга ўтқазди-да, яна нималар қилиш лозимлигини ҳис қилиб, унинг ёнига ўтирди.

      – Жон Дмитрий Иванович, қўйиб юборинг, – деди қиз ялиниб. – Вой, Матрёна Павловна келяпти! – қичқирди-да, унинг қучоғидан отилиб чиқди. Ҳақиқатан ҳам аллаким эшик томон келарди.

      – Билиб қўй, кечқурун олдингга бораман, – деди Нехлюдов. – Ёлғизсан-а?

      – Нима деяпсиз? Йўқ, йўқ! Керак эмас, – деди Катюша тил учида, аммо ҳаяжонланган, довдираб қолган вужуди бутунлай бошқа нарса деб турарди.

      Эшик ёнига келган ҳақиқатан ҳам Матрёна Павловна экан. У қўлида адёл кўтариб хонага кирди ва Нехлюдовга таънаомуз назар ташлаб, бошқа адёл олиб келгани учун Катюшани койиди. Нехлюдов индамай чиқиб кетди. У ҳатто уялмади ҳам. Матрёна Павловнанинг қиёфасидан ўзи қилган иши учун уни айблаётганини ва айблашга ҳақли эканини кўрди ва билди, бу қилмиши яхши эмаслигини ҳам тушунди, аммо аввалги самимий муҳаббат ўрнида пайдо бўлган ҳайвоний ҳирс бошқа ҳеч нарсани тан олмай, бутун вужудини эгаллаб олган эди. Энди у шу ҳирсни қондириш учун нима қилмоқ кераклигини билар ва бунга чора изларди.

      Шу оқшом Нехлюдов ўзини қўярга жой тополмай юрди: гоҳ аммаларининг ёнига кирар, гоҳ у ердан чиқиб ўз хонасига қайтар, зинапояга чиқар ва фақат бир нарса ҳақида, яъни қандай қилиб қизни ёлғиз учратиш ҳақида ўйлар эди. Катюша ҳам унга кўринмасликка ҳаракат қилар, Матрёна Павловна эса қизни кўздан қочирмасликка уринарди.

      XVII

      Оқшом шу алфозда ўтди, тун кирди. Доктор ухлагани СКАЧАТЬ