Моррининг сешанба дарслари. Митч Элбом
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Моррининг сешанба дарслари - Митч Элбом страница 7

Название: Моррининг сешанба дарслари

Автор: Митч Элбом

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7083-1-0

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Кутилмаганда Моррининг уйига етиб келганимни англадим. Тормозни кескин босдим ва тиззамга қаҳва тўкилди. Машина тўхтар экан, баланд қизил заранг дарахти ва унинг яқинидаги йўлакда ўтирган уч кишига кўзим тушди. Ёш йигитча ва ўрта ёшлардаги аёл ногиронлар аравачасидаги қариянинг икки ёнида ўтиришарди. Морри.

      Нигоҳим кекса профессоримга тушиши билан музлаб қолдим.

      – Алло? – қулоғимда продюсернинг овози жарангларди. – Қаерга йўқолиб қолдинг?

      Уни ўн олти йилдан бери кўрмагандим. Юзлари сўлғин, сочлари сийраклашиб, оқлари кўпайибди. Бирданига ҳали у билан учрашишга тайёр эмаслигимни англадим. Биринчидан, телефондаги ишимни ҳал қилишим зарур эди. Иккинчидан, Морри келганимни сезмади деган умидда шу атрофдаги маҳаллада бир-икки айланиш қилиб, ишларимни битириб олмоқчи, баҳонада, учрашувга руҳан тайёргарлик кўрмоқчи эдим. Бироқ Морри – мен бир вақтлар яқиндан таниган одамнинг сўниб бораётган нусхаси машинага қараб жилмаяр, қовуштирилган қўлларини тиззасига қўйиб, машинадан чиқишимни кутарди.

      – Ҳой? – чақирди продюсер яна. – Шу ердамисан?

      Бирга ўтган дамларимиз, ёш пайтим Моррининг менга кўрсатган меҳри ва яхшиликлари ҳурмати учун ҳам телефонни ўчириб, машинадан чиқишим, югуриб бориб қучоқлашиб кўришишим керак эди. Бунинг ўрнига эса моторни ўчириб, худди ниманидир излаётгандек ўриндиқ остига энгашдим.

      – Ҳа, ҳа, шу ердаман, – шивирладим мен ва то ишимиз якунланмагунча продюсер билан гаплашишда давом этдим.

      Яна охирги йилларда уста бўлиб кетган ҳунаримни кўрсатдим: ишимни ҳамма нарсадан устун қўйдим, ҳатто умри тугаб бораётган профессоримнинг майсазорда мени интизор кутиб тургани ҳам мени бундан қайтара олмади. Ҳозир бу қилмишимдан жуда уяламан, албатта, лекин ўша куни ўзимни айнан шундай тутдим.

      Беш дақиқалардан сўнг, Морри мени қучоқлаб кўришаётганди, унинг сийраклашиб қолган сочлари юзимга тегиб турарди. “Тушиб кетган калитимни қидираётгандим, шунга машинадан чиқишим қийин бўлди” деб айтдим ва уни маҳкамроқ бағримга босдим, худди шу билан кичкина ёлғонимни эзғилаб ташлай оладигандек. Баҳор қуёши илиқ нур таратиб турган бўлса ҳам, Морри устига енгил куртка кийиб, оёқларини ёпинчиқ билан ўраб олганди. Ундан бироз ачимсиқ ҳид келарди, одатда, куни дори-укол билан ўтаётган кишилардан шундай ҳид таралади. Юзи юзимга яқин келганида унинг нафас олиши ҳам қийинлашиб қолганини сездим.

      – Қадрдон дўстим, – шивирлади у. – Ва ниҳоят қайтдинг-а!

      Морри томон эгилиб турарканман, у мени ҳеч қўйиб юборгиси келмас, билакларимдан тутиб оҳиста чайқаларди. Шунча йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам профессорнинг мени бунчалик илиқ қарши олишидан бироз шошиб қолдим: ўтмишим ва ҳозирим ўртасига қурилган тош девор туфайли бир пайтлар қанчалик яқин бўлганимизни бутунлай унутиб юборгандим. Битирув оқшоми, чарм портфель, хайрлашаётганимизда унинг кўзлари ёшлангани ёдимга тушди ва бўғзимга нимадир тиқилгандек ютиниб қўйдим, чунки мен ортиқ у билган содда, иқтидорли талаба йигитча эмаслигимни ичичимдан ҳис этиб СКАЧАТЬ