Моррининг сешанба дарслари. Митч Элбом
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Моррининг сешанба дарслари - Митч Элбом страница 11

Название: Моррининг сешанба дарслари

Автор: Митч Элбом

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7083-1-0

isbn:

СКАЧАТЬ амал қилма, дейиш учун жасорат керак”.

      Шу сўзларга амал қилган Морри хасталикка чалинишидан анча олдин ўз қарашларини яратган эди. Муҳокама гуруҳлари, дўстлар билан сайрга чиқиш, Ҳарвард майдонидаги черковда ўз мусиқасига рақс тушиш. Морри ночор одамларга бепул руҳий хасталикларни даволаш хизматларини кўрсатувчи “Иссиқхона” номли лойиҳага асос солганди. У дарслари учун янги ғоялар топиш мақсадида китоблар ўқир, ҳамкасблари билан учрашар, собиқ талабалари билан хабарлашиб турар, узоқдаги дўстлари билан хат ёзишар эди. У бир дақиқасини ҳам телесериаллар ёки “Ҳафта фильмлари” томошасига совурмас, бўш вақтини кўпроқ овқат ва табиатдан баҳра олишга сарфларди. Морри суҳбат, мулоқот ва меҳроқибатдан иборат машғулотлар тўпламини яратган ва шу билан унинг ҳаёти шўрвага лиммо-лим тўла косадек тўлиб турарди.

      Мен ҳам ўз қадриятимни яратгандим: иш. Фокус кўрсатаётган масхарабоз каби Англияда матбуот учун бир вақтнинг ўзида тўрт-бешта вазифани бажарардим. Ҳикояларимни АҚШга юбориш учун ҳар куни саккиз соат вақтимни компьютер олдида ўтказардим. Бундан ташқари, телевидение учун репортажлар тайёрлаш мақсадида суратга олиш гуруҳи билан Лондоннинг турли қисмларини кезардим. Шунингдек, ҳар куни тонгда ва тушдан кейин телефон орқали радио репортажларда иштирок этардим. Шундай суръатда ишлашга кўникиб қолгандим. Йиллар давомида иш менинг энг яқин ҳамроҳимга айланган, ишдан бошқа барча нарсани бир четга суриб қўйгандим.

      Уимблдонда пайтим миттигина ёғочли иш кабинамда овқатланар ва буни табиийдек қабул қилардим. Ўта тиғиз кунларнинг бирида, бир тўда мухбирлар Андре Агассе ва унинг машҳур маъшуқаси Брук Шилдс ортидан қувиб кетаётганимизда, бўйнига катта фотоаппарат осиб олган инглиз мухбирларидан бири мени туртиб юборди – ерга қуладим. У эса зўрға “кечирасиз” дейишга улгурар-улгурмас, ҳаллослаб йўлида давом этди. Ўшанда Моррининг бошқа бир гапи ёдимга тушди: “Қанчаданқанча кишилар мазмунсиз ҳаёт кечиради. Улар ҳатто ўзлари муҳим деб ўйлаган машғулотларни ҳам мудроқ ҳолатда бажараётгандек туюлади. Чунки улар янглиш нарсалар ортидан қувишади. Ҳаётингга мазмун олиб кириш учун ўзингни бошқаларга меҳр бериш, жамиятга ҳисса қўшиш ҳамда сенга мақсад ва мазмун тақдим этувчи ниманидир яратишга бағишлашинг керак”.

      Унинг ҳақ эканини билардим. Лекин амал қилмасанг, билганингдан нима наф?

      Турнир охирига етди, у билан бирга мени оёқда тутиб турган туганмас қаҳвахўрлик ҳам ниҳоясига етди. Компьютеримни ёпдим, иш кабинамни тозалаб, нарсаларимни кетишга ҳозирлаш учун хонамга қайтдим. Жуда кеч бўлиб қолганди. Ҳатто телевидение дастурларининг узатилиш вақти ҳам тугаганди.

      Детройтга учдим, кун охирлаганда қўндик, зўрға уйимга етиб олдим ва ухлашга ётдим. Уйғонганимда мени қарши олган янгиликдан эсанкираб қолдим: мен ишлайдиган газетанинг касаба уюшмаси аъзолари иш ташлаш эълон қилибди. Ишхона ёпилганди. Асосий кириш эшигининг олди пикетчилар СКАЧАТЬ