Название: Моррининг сешанба дарслари
Автор: Митч Элбом
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7083-1-0
isbn:
Морри ногиронлар аравачасида ўтирганлиги сабабли унинг жонсиз оёқлари камерага тушмади. Ҳали қўлларини ҳаракатлантира олгани учун Морри доим қўлларини силкитиб гапирарди, қандай қилиб ўлимни мардонавор қарши олиш мумкинлиги ҳақида эҳтиросга тўлиб сўзлашини кўришимиз мумкин эди.
– Тед, – деб гап бошлади у. – Мен бу ғалвалар бошлангандаёқ ўзимга бошқаларга ўхшаб тарки дунё қилайми ёки имкони борича ҳаётдан баҳра олиб яшайми, дея савол бердим ва яшашга қарор қилдим. Ҳеч бўлмаганда, қадр-қиммат, жасорат, яхши кайфият ва хотиржамликни сақлаган ҳолда ўзим истагандек яшашга уриниб кўришга аҳд қилдим. Йиғлаб уйғонган тонгларим ҳам бўлиб туради. Ўзимга ўзим аза тутиб, кўзёш тўкаман. Баъзида эса ғазабга тўлиб уйғонаман. Лекин бундай ҳолатлар узоқ давом этмайди. Ўзимга бироз ачиниб олганимдан сўнг ўрнимдан туриб, “Мен яшашни истайман” дея таъкидлайман. Ҳозирча буни уддалаяпман. Яна шундай давом этиш қўлимдан келадими? Буни билмайман. Менимча, қўлимдан келади.
Коппел уни бутун вужуди билан тингларди.
– Ўлимнинг яқинлиги одамни камтарликка ундайдими? – деб савол берди у.
– Қандай тушунтирсам экан сенга буни, Фред, – деб юборди тўсатдан Морри ва тезгина хатосини тўғрилади, – Тед демоқчи эдим…
– Мана буни камтарликка ундаш деса бўлади, – деди Коппел кулиб.
Улар ўлимдан кейинги ҳаёт тўғрисида суҳбатлашишди. Моррининг тобора бошқалар ёрдамига муҳтож бўлиб бораётгани ҳақида гапиришди. Унга овқатланиш, ўтириш, бир жойдан иккинчи жойга ўтиш учун ҳам кимнингдир ёрдами зарур эди.
– Сездирмасдан, секинлик билан жисмингизни емириб бораётган жараённинг сиз учун қўрқинчли жиҳати нимада? – сўради Коппел.
Морри бироз жим қолди. Кейин эса бу нарса ҳақида телевидение орқали гапириш ўринлимикан, деб сўради.
– Албатта, гапираверинг, – ундади Коппел.
Морри Америкадаги энг таниқли телебошловчининг кўзларига тик қаради.
– Нима ҳам дердим, яқин кунларда кимдир орқамни артиб қўйишига ҳам муҳтож бўлишим аниқ.
Кўрсатув жума куни тунда эфирга узатилди. Уни Вашингтонда ёзув столи олдида ўтирган Тед Коппелнинг залварли овози бошлаб берди.
– Морри Швартс ким? Ва нима сабабдан оқшом якунига қадар кўпчилигингиз у ҳақида яқин инсонингиздек қайғура бошлайсиз?
Вашингтондан минглаб чақирим узоқликда, тепаликдаги уйимда одатдагидек каналларни алмаштириб ўтирардим. Телевизор қутисидан жаранглаган “Морри Швартс ким?” деган сўзларни эшитиб, қотиб қолдим.
1976 йилнинг баҳори, Морри бизга ўтган биринчи дарс. Моррининг кенг хонасига киришим билан девор бўйлаб жойлаштирилган жавонларнинг токчалари саноқсиз китобларга тўлиб ётгани диққатимни тортади. Жамиятшунослик, фалсафа, дин ва руҳшуносликка оид китоблар. Хонанинг паркет полига катта гилам тўшалган, СКАЧАТЬ