Иқтисодиёт қандай тузилган. Ха-Джун Чанг
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Иқтисодиёт қандай тузилган - Ха-Джун Чанг страница 15

Название: Иқтисодиёт қандай тузилган

Автор: Ха-Джун Чанг

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8028-1-0

isbn:

СКАЧАТЬ бу содир бўлмайди. Ачинарлиси шундаки, Ҳамилтон энди ўз ғояларини амалга оширишни кўра олмади. У 1804-йилда мамлакатнинг ўша пайтдаги вице-президенти Аарон Берр томонидан тўппонча дуелида отиб ўлдирилган (ҳа, ўша пайтлар аёвсиз кунлар эди: амалдаги вице-президент собиқ ғазна вазирини ўлдирган ва ҳеч ким қамоқхонага қамалмаган).

      1816-йилда йўналиш ўзгаргандан сўнг, АҚШ савдо сиёсати тобора протекционистик бўлиб қолди. 18-асрнинг 30-йилларига келиб, мамлакат жаҳонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун энг юқори божхона тўловлари билан мақтанар эди, бу ҳолат кейинги юз йил давомида (деярли узлуксиз) Иккинчи Жаҳон уруши бошлангунга қадар давом этди. Бир аср давомида бугунги кунда одатда протекционистик сиёсат билан боғлиқ бўлган Германия, Франция ва Япония каби мамлакатлар сезиларли даражада паст тарифларга эга эди. Ўша асрнинг биринчи ярмида қуллик ва федерализм билан бир қаторда протекционизм саноатлашган Шимол ва аграрлашган Жануб ўртасидаги доимий тортишув бўлиб қолди. Шимолликлар ғалаба қозонган фуқаролар урушидан (1861-1865) кейин масала ниҳоят ҳал қилинди. Уларнинг ғалабаси тасодифий эмас эди. Шимол айнан ярим аср давомида протекционизм девори ортида ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиргани учун ғалаба қозонди. Маргарет Митчеллнинг “Шамолларда қолган” классик романи қаҳрамони Ретт Батлер жанублик ватандошларига Янкилар урушда ғалаба қозонишини айтади, чунки уларда қуйиш заводлари, кемасозлик заводлари, темир ва кўмир конлари бор. Буларнинг барчаси жанубликларда йўқ.

Эркин савдо асосан эркин бўлмаган воситалар билан тарғиб этилади

      Эркин савдо капитализмнинг сабабчиси бўлмаса-да, у 19-аср давомида тарқалди. Бу қисман 1860-йиллардаги капиталистик дунёнинг марказида, Буюк Британия ушбу тамойилни қабул қилган ва икки томонлама эркин савдо битимларини (ЭСБ) имзолаганида намоён бўлди, бунда иккала томон бир-бирлари учун яқинидаги Ғарбий Европа мамлакатлари билан импорт чекловлари ва экспорт божхона тўловларини бекор қилдилар. Бироқ у энг кўп капитализмнинг четки – Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатларида тарқалди, бундан ташқари, ҳеч ҳам одатда "эркин" сўзи билан боғланмас куч ишлатиш ёки ҳар қандай ҳолатда ҳам, ундан фойдаланиш таҳдиди натижасида.

      Мустамлакачилик "ноэркин эркин савдо" тарқалишининг энг аниқ йўли эди, лекин ҳатто мустамлака бўлмаган кўплаб мамлакатлар ҳам буни қабул қилишга мажбур бўлди.“Кононерк дипломатияси”25 ( ҳарбий сиёсий вазифа бажарувчи куч) усулларидан фойдаланиб, улар бошқа нарсалар қатори тариф автономиясидан (ўз тарифларини белгилаш ҳуқуқидан) маҳрум қилувчи тенгсиз шартномалар имзолашга мажбур бўлдилар. Уларга фақат ягона қуйи ставкадан (3-5 фоиз) фойдаланишга рухсат берилди. Бу давлат даромадларининг бир қисмини кўпайтириш учун етарли, аммо янги ривожланаётган саноатни ҳимоя қилиш учун жуда кам эди. Бу фактларнинг энг шармандалиси Хитой биринчи афюн урушидаги мағлубиятдан кейин 1842-йилда имзолаши керак бўлган Нанкин шартномасидир. Аммо Лотин Америкаси давлатлари 1810-1820-йилларда СКАЧАТЬ



<p>25</p>

Қайиқ дипломатияси – ҳарбий-сиёсий курс бўлиб, уни амалга оширишда денгиз флотидан фойдаланган ҳолда куч намойиши қўлланилади. Гунбоац (ўқотар қайиқлар) – артиллерия қуроллари бўлган кичик кемалар. Эслатма. бошига.