Эссенциализм. Грег МакКеон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эссенциализм - Грег МакКеон страница 13

Название: Эссенциализм

Автор: Грег МакКеон

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7085-1-8

isbn:

СКАЧАТЬ айтмайди. Бу нарсалар қарама-қарши бўлган пайтда ишчилар танлайдиган танловлар ҳақида гапирилмайди. Бу худди компаниянинг асосий мақсади барча манфаатдор томонларга – мижозлар, ишчилар, акциядорларга – тенг хизмат кўрсатишга ўхшайди. Улар хизмат кўрсатадиганлар орасида муқобил қийматга тўғри келганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида бошқарувчиларда аниқ бир йўналтиргич йўқ.

      Буни 1982 йилда содир бўлган фожиали сиянид қотиллиги жанжалидан қайтган "Жонсон & Жонсон" компанияси билан солиштиринг. Ўша вақтларда "Жонсон & Жонсон" бозорнинг 37 фоизига эгалик қилар ва "Тиленол" уларнинг энг фойдали маҳсулоти эди. Кейинчалик "Тиленол" қабул қилишдан вафот этган одамлар ҳақида миш-мишлар тарқалди. Чуқур изланишлардан сўнг аниқлашдики, ишлаб чиқаришда дори шишалар аралашиб кетган экан. Бунга "Жонсон & Жонсон" қандай жавоб қайтарди?

      Жавоб мураккаб эди. Улар мижозлар соғлиғини кафолатлаш учун барча дорихона расталаридан "Тиленол" маҳсулотини олиб ташлаш уларнинг асосий жавобгарлиги эдими? Ўз акциядорларининг улушларини пасайтиришига йўл қўймаслик учун зарарни қоплаб туриши уларнинг устун томони эдими? Ёки биринча навбатда жабрланувчиларнинг оила аъзоларига тасалли бериши уларнинг мажбурияти эдими?

      Бахтга қарши, бундай ҳолатлар учун уларда 1943- йили Роберт Вуд Жонсон томонидан бош штаб офисидаги тошга сўзма-сўз ўйиб ёзилган "Кредо акти" бор эди. Бошқа кўпчилик корпарация миссия актларига ўхшамас жиҳати шунда эдики, Кредо компаниянинг таркибий қисмини тартиб билан ифодалайди: мижозлар биринчи; акциядорлар охирги.

      Натижада, "Жонсон & Жонсон" гарчи бу уларга катта таъсир (айрим манбаларда 100 миллион доллар деб келтирилган) этган бўлса ҳам, улар барча Тиленолларни йиғиб олишга тез қарор қилишди. Мижозлар соғлиғи ёки 100 миллион доллар? Анча мушкул қарор. Бироқ Кредо нима ўта муҳим эканлигини аниқ белгилаб берган. У қаттиқ муқобил қийматларни танлашни таъминлайди.

      Биз муқобил қийматнинг мавжудлигидан ўзимизни четга олишга ҳаракат қилишимиз мумкин лекин улардан қоча олмаймиз.

      Мен бир гал ўз устуворликларни танлашга муҳтож директорлар жамоаси билан ишлаганман. Улар IT бўлими келгуси молиявий йил давомида тугатиши керак бўлган 5та энг яхши лойиҳани аниқлаштиришга уринишар ва бир менежер бунинг устида тинмай ишлар эди. У “топ 18” та лойиҳани номлаш таклифида туриб олди. Мен у 5 тасини танлашини айтдим. У варақни жамоасига берди ва икки ҳафтадан сўнг улар фақат битта лойиҳани танлашди! Муроса йўлини танлашни рад этиш билан у 5 лойиҳанинг вақти ва ҳаракатини 17 лойиҳага ажратиш билан тугади. Ҳайрон қоларли ери йўқки, у ўзи хоҳлаган натижага эришмади. Унинг мантиғи: биз ҳаммасини қила оламиз эди. Равшанки, бу иложсиздир.

      Муқобил қийматнинг мавжудлигини рад этиш шу даражада васвасага солишини кўриш осон. Шундай қилиб, тариф бўйича, муқобил қиймат биз хоҳлаган икки нарсани қамраб олади. Сиз кўпроқ тўлашни ёки саёҳат қилишни хоҳлайсизми? Сиз кейинги электрон СКАЧАТЬ