Эссенциализм. Грег МакКеон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эссенциализм - Грег МакКеон страница 10

Название: Эссенциализм

Автор: Грег МакКеон

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7085-1-8

isbn:

СКАЧАТЬ калити қаттиқ ишлаш деб сингдиришган ва кўпчилигимиз дунё бизга ташлаган иш ҳамда қийинчиликларни енгиш орқали унумдорлигимиз учун кўп бора мукофотланганмиз. Бироқ аллақачонлар қаттиқ ишлаган иқтидорли инсонлар учун қаттиқ ишлашнинг қийматида чекловлар борми? Кўпроқ наф келтирмайдиган ишга кўп энергия сарфлашдан маъни-чи? Камроқ (кўпроқ ўйлаган ҳолда) бажариш билан кўпроқ натижага эришишда-чи?

      Мен ёшлигимда чўнтак пули ишлашни хоҳлаганимни эслайман. Ўн икки ёшлик болакай учун Англияда мавжуд ишлардан бири газета тарқатиш бўлган. Ишлаганим учун соатига 1 фунт тўланарди. Мактабга боришдан олдин бир соат эшикма-эшик оғир сумкани кўтариб юрар эдим (қайд этиш учун айтишим мумкинки, биз Америкадагига ўхшаб газеталарни эшик олдига ташлаб кетмас эдик. Уларни кичкина эшик олдида хат қутисида қолдирар эдик.) Ишонаверинг, бу жуда қийинчилик билан топилган чўнтак пули эди.

      Кунига бир фунт топишга сарфланган катта кучим менинг ўзим хоҳлаган нарсаларнинг қийматига нистабат фикрлаш тарзимни бутунлай ўзгартирди. Шундан сўнг нимадир сотиб олишга келганда унинг учун неча кун ишлашим кераклигини ҳисоблар эдим. Бир фунт бир соатлик ҳаракат дегани. Англаб етдимки, мен истаган Микромеханикани сотиб олиш учун пул йиғишимга кўпроқ вақт керак экан.

      Кейин қандай қилиб жараённи тезлатиш ҳақида ўйлай бошладим ва газета ташишдан кўра қўшниларимнинг машинасини ҳар якшанбада ювиб беришни танладим. Ҳар битта машина учун икки фунт оладиган бўлдим; бир соатда учта машинани ялтиратиб қўярдим. Тўсатдан, соат билан фунт ўртасидаги нисбат бирданига олтига ўзгарди. Мен жуда муҳим сабоқни олдим: ҳаракатнинг аниқ тури бошқаларига қараганда кўпроқ фойда келтиради.

      Бир неча йиллардан кейин, университетдалигимда, мен коучинг компаниясига ишга кирдим. Соатига 9 доллар эвазига мижозлар билан ишлаш бўлимида фаолият юритдим. Ишни вақт ва мукофот орасидаги нисбат бўйича ўйлаш жуда осон бўлиши мумкин. Бироқ, мен вақт ва натижа орасидаги боғлиқлик ҳисобланишини тушуниб етдим.

      Ўзимга шундай саволни бериб кўрдим: "Бу ишда мен эришадиган энг қийматли натижа нима?" У кетишга чоғланган мижозларни қайтариш эди. Шундан сўнг мижозларни сақлаб қолиш учун қаттиқ курашдим ва бирортаси ҳам кетиб қолмаслигига эришдим. Менга сақлаб қолган мижозларим учун ҳақ тўланганлиги сабабли кўп ўргандим, кўп пул йиғдим ва кўп ҳисса қўшдим. Қаттиқ ишлаш муҳим. Бироқ, кўпроқ ҳаракат албатта ҳар доим ҳам яхши натижа беравермайди. "Оз – соз" тамойили эса беради.

      "Эл Булли" ресторанини дунёнинг энг машҳур ресторанларидан бирига айлантирган, шубҳасиз дунёдаги энг катта ошпази, Ферран Адриа "Оз – соз" тамойилидан камида икки вазиятда фойдаланар эди. Биринчи ҳолат, унинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, у анъанавий овқатларнинг туб моҳиятига етади, уларни инсонлар илгари ҳеч ўйламаган йўллар орқали қайта тасаввур қилади. Иккинчи ҳолат, "Эл Булли" ресторани йилига 2 миллион кечки овқат учун мижозлардан талаб олса ҳам фақат кунига 50 та одамга хизмат кўрсатар ва йилнинг 6 ойида ёпиқ турарди. Ферранд озиқ-овқат ихтиро қилиб, ресторанни ўз санъат асарининг СКАЧАТЬ