Эссенциализм. Грег МакКеон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эссенциализм - Грег МакКеон страница 12

Название: Эссенциализм

Автор: Грег МакКеон

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7085-1-8

isbn:

СКАЧАТЬ оқлашига ишонмаган танқидчилар, шубҳадорлар ва бошқа ноессенциалистлар Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари компаниясини танқидлар остида қолдиришди. Ким ҳам ақлан нархлар қанчалик арзон бўлса-да фақат аниқ жойларга учадиган, овқатланиш хизмати мавжуд бўлмаган самолётда саёҳат қилишни хоҳлайди? Бироқ бир неча йиллардан кейин Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари буни уддалагани ойдинлашди. Шу тармоқдаги бошқа рақобатчилар Жануби-Ғарбий ҳаво йўлларининг фойдаси кўтарилганини пайқашди ва уларнинг ёндашувидан фойдаланишни бошлашди. Аммо Келлеҳернинг ёндошуви ўрнига, Гарвард Бизнес мактаби профессори Майкл Портер изоҳлаб бергани каби улар ўз стратегияларини "аралаштиришди".

      Содда қилиб айтганда, аралаш ибораси бир вақтнинг ўзида ўз стратегиясини сақлаб қолган ҳолда рақобатчилар стратегиясига мослашишни ифодалайди. Ўша вақтда кўзга кўринган ҳаракатлардан бири Континентал Аирлинес томонидан қилинди. Улар бир нуқтадан иккинчи нуқтага парвозларини Континентал Лайт деб аташди.

      Континентал Лайт Жануби-Ғарбий ҳаво йўлларининг бироз тажрибаларига мослашди. Нархларни пасайтиришди. Овқат хизматини ҳам бекор қилишди. Биринчи-класс хизматни тўхтатишди. Парвозлар сонини оширди. Муаммо шунда эдики, улар ҳануз эски бизнес моделдан фойдаланганлиги сабабли, яъни авиакомпания томонида Континентал Лайт кам миқдордаги парвозларни таклиф этганлиги учун, нархда рақобат қилиш учун уларда оператсион самарадорлик йўқ эди. Шундай қилиб, улар ўз хизматлари сифатини сақлаб қолишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур эдилар. Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари стратегик соҳада онгли ва мақсадли муқобил қийматларни танлаган вақтда Континентал тадрижий стратегиянинг қисми бўлмаган нарсаларни қисқартиришга мажбур бўларди. Потернинг фикрича, стратегик жойлашув бошқа жойлашувлар билан муқобил қийматга келинмагунча барқарор бўлмайди. Икки номувофиқ стратегияни амалиётда қўллаш орқали улар ўз қобилиятларини рақобатбардош қиламан деб ўйлаб, аксинча, йўқ қилишди.

      "Аралаш стратегия" Континентал учун жуда қимматга тушди. Улар кечиктирилган парвозлар учун юз миллионлаб долларларини йўқотишди ва Портернинг ёзишича, "кечиктирилган ва бекор қилинган парвозлар минглаб шикоятларга сабаб бўлди". Бош директор ишдан олинди. Қиссадан ҳисса шуки, муқобил қийматларнинг чинлигини инкор этиш ташкилотлар учун қўрқинчли стратегиядир. Бу ўз ўрнида инсонлар учун ҳам даҳшатли бўлиши мумкин.

      Сиз илгари вақтингизни яна битта нарсага улгуришга ҳаракат қилаётган инсон билан ўтказганмисиз? Бундай инсонлар 10 дақиқа юриш билан ўтадиган суҳбат учун 10 дақиқаси борлигини билишади, бироқ кетишдан олдин ўтириб олиб бир нечта электрон хабарларга жавоб қайтаришади. Ёки жума куни тугатилиши шарт бўлган ишларнинг кўплигига қарамасдан, ҳисоботни ўша куни топширишга рози бўлишади. Ёки якшанба кечаси шоуга билети бўлишидан қатъий назар, жиянининг туғилган кунига боришга ваъда беришади. Уларнинг муқобил қийматларининг мавжудлигини инкор этувчи мантиғи – мен иккаласини ҳам қила оламан. СКАЧАТЬ