ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров страница 21

Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК

Автор: Комил Синдаров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-780-6

isbn:

СКАЧАТЬ аҳмоқ одам эмасди, унинг «провакация»ларига учмади, лекин ўзи ишлаб турган дорихонани унга қолдирди.

      – Шу каталакдай дорихона учун шунча ваҳимами? Сизларга бола-чақангизга ҳам етадиган мол-мулк қолдирган экан-ку!

      – Каталакдай бўлгани билан бу дорихона… – гувоҳ нимадир демоқчи бўлди-ю лекин негадир гапни бошқа ёққа бурди, – баракали жой эди-да!

      – Биз текшириб кўрдик, – Санжарбек гап овлаш мақсадида сўзига бир чимдим ёлғон қўшди, – дорихонанинг савдоси ҳам унча яхши эмас экан. Ака-укалар намунча шу жойга ёпишиб олдинглар, тушунмайман.

      – Ока, савдоси қанчалигини билмайман, лекин айрим жойлар кичкина, кўримсиз бўлса-да, шунақа Худо юқтирган қутли, баракали бўлади. Қолаверса, падаримиз суйган табаррук маскан.

      – Луқмонни охирги марта қачон кўргандингиз? – терговчи гапни бошқа ёққа бурди.

      – Ҳозир ёдимда йўқ, анча бўлди-ёв. Тахминан икки-уч ой.

      – Қаерда учрашгандинглар?

      – Дорихонага боргандим, – деди Жасим қизариб. – Баъзида анави дори зарур бўлиб қолган пайтларда пул тополмай қолсам унинг олдига борардим.

      – Нима унинг сиздан қарзи бормиди? – сўради терговчи ўзини соддаликка олиб.

      – Қарз эмас, отамизнинг дорихонасига… шерикчилик… дегандай…

      – Пул бериб турардими?

      – Бошида арзимас бўлса-да бериб турарди. Кейинчалик бермай қўйди, қурумсоқ.

      – Луқмон аканинг ўғли Дониёр сизни адасидан доимий равишда пул талаб қилиб келганингизни кўрсатган, бунга нима дейсиз?

      – Доимий эмас, айтдим-ку ҳар замонда… анов дори қурғур керак бўлиб қолганда «ломка»да иложсизликдан… Бошқа пайти қадамимни ҳам босмаганман.

      – Луқмоннинг сизни нима сабабдан ҳайдаб солмаганига ёки милиция хабар қилмаганига ҳайронман?

      – Нима деб хабар қилади, ўзининг орқаси… – гувоҳ ўзининг нотўғри сўзлаб қўйганини сезиб, дарров гапини тўғрилашга ҳаракат қилди, – дорихона бизларники бўлса.

      – Демак, сиз унинг бирор бир сири ёки нозик жойини билгансиз, шундайми?

      – Йўғ-э, нима деяпсиз? Савдо ходими бўлгандан кейин ёзув-чизувдан қўрқади-да!

      Санжарбек сўроқни якунлаб, ҳужжатларга имзо чектираркан, Жасимнинг чапақай эканига эътибор қаратди. Гувоҳ вайсай-вайсай чиқиб кетгач, хонада танҳо қолган терговчи ўз-ўзига «Ака-укаларда бир гап борга ўхшайди», деб шивирлаб қўйди.

* * *

      Иш бўйича тайинланган барча экспертиза мутахассислари билан суҳбатлашган Санжарбек хаёлида қотиллик тафсилотларини жонлантиришга уриниб кўрди: Луқмон билан Дониёр соат ўн бешларда дорихонага қайтиб келишган. Соат ўн саккизларда Дониёр уйига кетган. Луқмон дорихонада ёлғиз қолган… Экспертлар қотиллик кеч соат саккиз билан тўққиз оралиғида содир бўлганини таъкидлашяпти. Самиғ дорихонага кеч соат ўн тўққиздан эллик олти дақиқа ўтганда кириб келган. Буни қўшни дўкондаги видеокузатув камераси тасдиқлаяпти. У ўн, борингки, СКАЧАТЬ