ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров страница 16

Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК

Автор: Комил Синдаров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-780-6

isbn:

СКАЧАТЬ Самиғ билан оралари бузилишига нима сабаб бўлган, хабарингиз борми? – терговчи навбатдаги саволни берди.

      – Ўғлини ўқишга киритиш учун хўжайнимга қанчадир пул берган экан, у ҳам кимгадир олиб бориб берган-да, ўзи ректор эмас-ку! Ўша қуриб кетгурдан пулни қайтариб ололмай роса сарсон бўлди. Қўли билан бериб, оёғи билан чопди.

      – Пулни кимга берганди?

      – Мен қайдан билай? – аёлнинг манглайи тиришди. – Хўжайиним бунақа гапларни менга айтиб ўтирмасди. Самиғ бир неча марта уйга келиб, тўполон кўтарганда сезиб қолгандим.

      – Нима деб тўполон кўтарганди?

      – Энди жа-а унақа уришиб кетишмаганди… сўз талашиб, қаттиқ-қаттиқ гапиришгани ёдимда. Самиғ «Кўрсат ўша одамингни, ўзим гаплашаман», деб бақирганди. Хўжайиним эса «У катта одам, кўп ишим тушади, нима, сени деб орамиз бузилсинми, шошмай турсанг ўзим олиб бераман», деб зорланганди. Бир неча кундан сўнг тағин ўша гап… Эримга «Нима қиласиз бечорани қийнаб, ўзингиздан бўлсаям пулини бериб юборинг, кейин ўша одам пулни қайтарса, жойига қўйиб қўясиз. Шунча ғавғо сизга шарми?» десам, «Калланг ишлайдими, «катта» пулни қайтармаса нима қиламан, бировнинг ҳожатини чиқараман, деб ўзим «тушиб» қолайми?» дегандилар. Мен эса «Ҳой барака топгур, «катта»нгиз қайтармаса ҳам сиз ўртоғингизга пулни қайтаришга мажбурсиз, нима қиласиз камбағални шўрини қуритиб», деб тушунтиришга ҳаракат қилгандим. Қайда дейсиз, эрим билганидан қолмади… Мана оқибати!

      – Опа, тўғрисини айтинг, Самиғ эрингизни ўлдирганига ишонасизми?

      – Билмасам, олдин уни қамоққа олдинглар. Биз қотил шу экан, деб ўйладик-да! Энди уни қотил эмас деяпсизлар… Кимга ишонишни ҳам билмай қолдим. Ростини айтсам, Самиғ ака бўшанггина киши экан. Олдин уни танимасдим. Ўз пулини сўрашгаям ийманибгина келарди. Унинг ўрнида бошқа одам бўлганда, тўполон қилиб бор-будимизни олиб кетишдан ҳам тоймасди.

      Санжарбек яна бир қанча саволлар бериб, гувоҳдан зарур маълумотларни суғириб олишга ҳаракат қилди. Сўнг марҳумнинг сўнгги пайтда кўпроқ алоқада бўлган дўстлари ва бошқа яқинлари рўйхатини шакллантирди.

      – Опа, сиздан яна бир илтимос, – деди гуруҳ раҳбари сўроқни якунлаб, – уйга бориб, Луқмон аканинг кийимларининг чўнтаклари, иш столи тортмалари, сумка ва жомадонларини яхшилаб қараб чиқсангиз. Бирорта қоғоз, ҳужжат ёки ашё топилса, бизга хабар қилсангиз, терговга катта ёрдам қилган бўлардингиз.

      Аёл чиқиб кетгач, Санжарбек Умидга юзланди:

      – Хўш, жаноб терговчи, опанинг гапларига ишонса бўладими?

      – Менимча, самимий гапирди, ёлғонни сезмадим.

      – Тўғри, сўзлари чинлигига шубҳа йўқ, – деди Санжарбек бир нуқтага тикилиб. – Ака-ука тоғаваччалар тўғрисида нима дейсиз? Балки улар…

      – Мен ҳам шуни ўйлаб тургандим, – Умид фикрини айтишга шошилди. – Аламзада тоғалар ишлари юришмай, ночор аҳволга тушиб қолгач, жияндан отасининг мулкини ёки товон тўлашни талаб қила бошлаган. Ўртада нифоқ келиб чиққан… Гиёҳванд, ароқхўр одам хумори тутганда ўша зормандани СКАЧАТЬ