ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров страница 17

Название: ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК

Автор: Комил Синдаров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-780-6

isbn:

СКАЧАТЬ экан. Адамнинг келишини кутиб, ошни сузмай турди. Орада бир-икки марта адамга қўнғироқ қилди, аммо телефонни кўтармади. Соат тўққиздан ошганда ойим мени «Аданг негадир телефонни кўтармаяпти, хабар олиб кел-чи!» деб дорихонага юборди. Тўққиз яримларда дорихонага келсам, эшик очиқ экан. Сотув залида ҳеч ким йўқлиги учун лабораторияга ўтдим. Қарасам, адам… кўкрагига пичоқ санчилган ҳолда креслода жонсиз ётибди. Қўрқиб кетиб, бақириб юбордим… Балки ҳали тирикдир, деган ўйда «03»га қўнғироқ қилдим. Ойимни чақирдим. Сал ўтмай докторлар етиб келиб, адамнинг аллақачон вафот этганини тасдиқлашди.

      – Дорихонага келганингизда бирор кишига ёки қандайдир шубҳали нарсага кўзингиз тушмадими?

      – Йўқ, дорихонада ҳеч ким йўқ экан. Ҳеч қанақа шубҳали нарсани ҳам кўрмадим.

      – Кундуз куни имтиҳондан қайтиб, дорихонада бўлган пайтингизда адангизнинг олдига бирорта таниши келганмиди?

      – Мижозлар кириб чиқиб туришди, лекин адамнинг олдига танишларидан бирортаси келганини кўрмадим.

      – Мана бу буюм сизга танишми? – терговчи тортмадан салафан халтачага солинган пичоқни чиқариб, стол устига қўйди.

      – Йўқ… шу пичоқда адамни…

      – Ҳа, адангизни кўкрагига санчилган пичоқ шу, – терговчи далилий ашёни қўлига олди, – ўша куни кўргансиз-ку.

      – Кўргандим… аммо ҳаяжон босиб, эътибор қилмаган эканман.

      – Бу пичоқни аввал ҳам кўрганмидингиз?

      – Тушунмадим… қандай қилиб…

      – Дорихонада ишлатиб юрилган пичоқми ёки қотил уни ўзи билан олиб келдимикан, демоқчийдим.

      – Ҳа… олдин ишхонада уни кўрмаганман. Бунақаси бизда бўлмаган… ўзи билан олиб келган чоғи…

      – Адангизнинг синфдоши Самиғ тўғрисида нима дейсиз? – терговчи атайлаб мавҳумроқ савол берди.

      – Самиғ акани олдин танимасдим, – деди Дониёр кўзига тушган сочини тўғрилаб, – аммо кейинги пайтда адамни излаб уйга, ишхонага кўп қатнаб қолди. Адамдан сўрасам, ўғли ўқишга кирмоқчи, ҳал бўлмай турибди, деганди. Бир-икки марта сан-манга ҳам бориб қолишганди. Кейин терговчилар менга қўшни дўконга ўрнатилган видеокузатув камераси ёзувларини кўрсатишди. Ўша куни ҳам келган экан.

      – Нима деб ўйлайсиз, Самиғ адангизни ўлдириши мумкинми?

      – Билмадим…

      – Сиз дўконда адангизга ёрдам бериб юрган пайтларда Самиғдан бошқа бирортаси жанжал қилиб келганини кўрганмисиз?

      – Бир-икки марта Осим ва Жасим тоғаларнинг йўқ жойдан жанжал чиқарганини кўрганман, – деди болаларча беғуборлик билан Дониёр. – Улар негадир адамни яхши кўришмасди. Нуқул пул талаб қилишарди. Айниқса, Жасим тоға чотоқ эди. Адам бечора ҳар келганда унга яхшигина пул қилиб берарди. Пул топиб бермаса, шаллақилик қилиб, беобрў қиларди. Адам ҳам жанжал чиқишидан кўрқиб, ундан қочиб юрарди.

      – Нега адангиз ёки сиз товламачиларнинг устидан милицияга хабар қилмагансизлар?

      – Мен СКАЧАТЬ