Ана шундай олакўланка кунларнинг бирида у қўнғироқ қилиб:
– Мен дорилфунунингиздаман, кўргони келдим соғиниб, – деди.
Ҳаётимга баҳор қайта келди, табиатга яна ранг-жило инди. Ҳарир булдуруқ боғлаган мажнунтоллар кўзимга қийғос гуллаган бодом бўлиб кўрина бошлади.
Очиғи, ўша куни нима ҳақида гаплашганимиз, ўлай агар, эсимда йўқ. Аммо суҳбат нашидаси, нашъаси, сурури эсимда – мен худди туш кўраётгандай, эртаклар оламида учиб юргандай, гўё пари ё ҳурман-у, у эса ғилмондай эди. Ва… ихтиёр бўлса, бу тушдан қиёмат қадар уйғонмасликни тилардим.
Унинг кўзлари тубига бир лаҳза боқиб, қорачиқларининг қуёш нуридай тарамларига жоним риштаси пайваста тушиб, масту мустағрақ эдим. Шунда ёдимда бир ҳол қолдики, воажаб, бир лаҳзада бирдан икки кўз билан ёрнинг икки кўзига айро боқиб бўлмас экан, нигоҳ нуқтаси фақат бир қорачиқда жамланаркан!
У ҳам бир умрлик орзусини тотли тушида кўраётгандек сархуш ва бу ширин рўёдан ажрагандан кўра жондан айрилишни авло билишини шивирлаб айтарди:
Башардур ё пари, ё ҳуру ғилмондур, билиб бўлмас,
Эрур турфа назокатлиғки андин айрилиб бўлмас… 11
30 август
Эсингизда бўлса, ўша кезлар гўзаллик танловлари ўтказиш урф бўлганди. Ғарб қизларнинг қадди-қомати бичимига кўпроқ эътибор қаратса, бизникилар табиий гўзаллиги, орасталиги, пазандалиги ва уқувини босқичма-босқич баҳолар, дастлабки кўрик ўқув юртларида ҳам ўтказилар эди.
Курс раҳбаримиз мени қўярда-қўймай шу танловга тайёрлай бошлади. Барибир “Мен ҳаммадан чиройлиман”, деб даъво қилиш, кимлар биландир бу борада баҳслашиш менга эриш туйилар, уйдагилар рухсат беришмаса керак, деб иккиланар эдим. Ажабки, бу гапни онам орқали эшитган дадам “Бунинг нимаси ёмон? Муносиб топиб таклиф қилишган экан, қатнашаверсин. Ҳарна билмаганларини билиб, кўрмаганларини кўриб олади. Асосийси, танлови шарқона эканку”, дебди. Энди ҳамма гап Олмосда қолганди.
У отаси ҳаддан зиёд қаттиққўллигини таъкидлаб, “таъби назми” ҳавас қилса арзигулик шоира синглиси етуклик шаҳодатномаси олган куннинг эртасига эрга бериб юборилганини афсусланиб эсларди.
Отаўғил бундай “хурмача” сайловга қатъий қарши чиқади, деб унга бироз юмшатиб, “Латофат танлови”га чақиришяпти”, десам, уям кутилмаганда чеҳраси ёришиб: “Сиз гўзал қалбингизни ўзга қизларга кўрсатиб, уларни мастура ва комилаликка чорлайсиз, биз мутаассиб эмасмиз, худо берган ҳусн ҳам тарбия воситасидир”, деб мени тонг қолдирди. Лекин вилоятда ғолиб бўлгач, пойтахтга боришим кераклигини айтганимда пешонаси СКАЧАТЬ
11
Ҳувайдодан.