13 август
Сал ўтмай улар ҳам қўшни туманга пахта йиғимига келишди.
Биласизми… ҳа, албатта биласиз, қишлоқда ўсгансиз-ку, ҳашарнинг ўзгача гашти бўлади, а?
Мен пахта ҳидини болалигимдан яхши кў рардим. Айниқса, ёз тугаб улгурмай, куз бошланмай туриб очиладиган нишона пахта бўлади-ку, унинг аллақандай момиқ исини туйгандирсиз, балки бу қуёш куйдирган тола ҳидидир, балки шонагул тароватидир, хуллас, юмшоқ-қуруқ бир ҳиди бўлади-да…
Тўғри, ноябрларга бориб терим азобга айланади. Ёғингарчилик, лойгарчилик, кўзбўямачилик мавсуми бошланади. Қиз бечораларнинг боши касалдан чиқмайди. Кимнинг оёғи қақшаган, ким тумов-пучқоқ, кимнинг жигари шишган, ким бошоғриқ…
Лекин сентябрь пахтаси – романтиканинг худди ўзгинаси. Бу вақтда кечалар ҳам сафоли, чўл осмонида юлдузлар ғўзапоя чўғидек бозиллайди, илиқ шабада димоғингга юлғун ва янтоқнинг ачимсиқ ҳавосини кўтариб келади…
Тўп-тўп қизлар курсдош “эшик оғалари” кузатувида дала йўлларини оҳиста кезиб, паст овозда ўланлар куйлаб борарканмиз, номаълум бетийиқ ёввойи шодлик туфайли тўсатдан юрак қинидан чиққудай талваса қилади-да, юлдузлар шуъласидан чароғон осмонга қараб ҳаёт қандай гўзал, яшаш қандай яхши, деб ҳайқиргинг келади ва айни пайт кўзларингга маржондай йирик ёшлар йиғилади. Фақат бу ҳол яқиндагина севиб қолган, бу туйғудан ҳам хавотирда, ҳам умидвор, ҳам сархуш ўсмирларда бўлса керак.
Ана шундай эртакнамо оқшомлардан бирида кўкдан юлдуз тушгандай у пайдо бўлди. Юзма-юз лолу гунг турибмизу, бирдан қўл телефонимга жон кирди. Қарасам, ундан қўнғироқ бўляпти. Мен янада ҳайрон бўлиб унга боқдим, у зўраки жилмайди, кейин билсам, қаршисида турган қиз менми, бошқами, аниқлаш учун тугмани босган экан.
Билмадим қанча вақт, қанча замонлар гоҳ кўз тўқнашиб, гоҳ нигоҳ қочиб шийпон ёнида телбавор қолиб кетдик. Унинг овози жудаям олислардан келарди.
– Салом, мен келдим! – деди у ниҳоят тилга кириб.
– Сиз… Қайдан топдингиз мени? – воажаб, менинг-да товушим қулоғимга бегона эшитилди.
– Хатда ёзгандингиз-ку манзилингизни… – у ўзини қўлга олиб, лутф этди. – Кейин, сизни топиш жуда осон экан. Мен қайдаки чиройли дарахтларни, гулларни, қушларни, капалакларни кўрсам сизни сўраб-сўраб келавердим…
– Нима деб сўрадингиз?
– Дунёдаги энг чиройли қиз қайда? Кўрмаган бўлсаларинг ҳам эшитгандирсизлар, дедим.
– Улар ҳам сизга ўхшаган шоир экан-да? – “шоир” ўрнига “ёлғончи” демоқчи бўлувдим, қарасам, қўполроқ чиқадиган.
– Сизни кўрган ҳамма шоир бўлади…
Эй санам, васлингни излаб дарбадар солдим сўроғ,
Барча айди: “Ул санга жондин яқиндур, сан – йироғ…*
У ортига қарай-қарай кетди. Кўз СКАЧАТЬ