Ўқиш, сессия… Баҳо олишда қийинчилик йўқ, биринчидан, хотирам яхши – бир варақлаган китобим муҳрланиб қолади, имтиҳонга кирганда саволга қараб ўша китобни хаёлан варақлайман. Иккинчидан, хоҳлаймизми-йўқми, Худо берган чиройга маҳлиё бўлмайдиган, ўзи ҳам яхши кўрингиси келмайдиган одам топилмаса керак.
Олмос СМСларидан дастлабкисида шундай ёзганди: “Парвардигори олам инсониятга аталган ҳуснни яхлит олиб, унинг бир фоизини ажратибди. Ўша фоизни яна юз бўлакка бўлибди-да, тўқсон тўққизини Ҳазрати Юсуфга, қолган бирини бани одамга ҳадя қилибди… Юсуф алайҳиссалом андоғ гўзал инсон эканларки, Зулайхо у кишини сабзи тўғраб ўтирган қиз-жувонлар чодирига таклиф этганда, бечора аёллар у кишининг ҳуснларига маҳлиё бўлиб, ўз бармоқларини тўғраётганларини сезмай қолишган экан…
Гўзалликда шундай сеҳр, жоду бор, Бону.
Ўрта аср Европасида инквизиция ҳукми билан гўзал аёлларни жодугарликда айблаб, тириклай ёндиришган. Ҳозир эса бир соҳибчирой гуриллаб осмонга ўрлаб, булутларни пароканда қилган ишқ оловида каминани ёндириб-куйдирадир.
Мен сизни кўргандан бери ҳажрингиз юрагимни паррон-паррон тўғрайди, не ажабки, бу қийноқ, бу оғриқ, бу жафо менинг жон-жонимга ҳузур ва лаззат бағишлайди:
Жафони жонима оз қилки, ногаҳон бир кун
Жафо тугарса, нетарсен, жафо керак бўлса?
Кишики ўз жониға қасд этар, сени севсун,
Дағи эшикинга келсун, бало керак бўлса 8.
23 август
Мендан олдин партадошим Сарвиноз телефонимга қараб:
– Бону, Олмосингдан хат келди! – деб суюнчилади.Қулоқларимга ишонмай, унинг қўлидан телефонни олиб, беихтиёр овоз чиқариб ўқидим: “Ас. ал.! Сизнинг туғилган кунингиз менинг бахтим таваллуд топган кундир. Тун бўйи муносиб туҳфа қидирдим, кўз ўнгимдан дунёнинг бор дурри акбарлари, лаълу забаржадлари, олтину кумушлари… ўтди. Ниҳояда, Сиз учун энг арзимас, мен учун яккаю ягона бўлган… жонимни ҳадя қилишга қарор қилдим. Бу – йўл четида ётган оддий тош қатори беқадр бўлса-да, Сизнинг бармоқларингизда Кўҳинур бўлиб жило топишига зарра гумоним йўқ. Шу тош – Олмос бутунлай сизники:
Сенсан севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма,
Қондур жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма! 9
Қизларнинг қийқириқ аралаш табрикларидан қулоққинам қоматга келди. Эҳ-е, туғилган кунда бундан ҳам ортиқ совға, бундан ҳам оташин табрик бўлиши мумкинми? Еттинчи осмонга учиб кетдим: “Ассалому алайкум! Раҳмат эътибор, ҳурмат ва табрик-шеър учун, ўзингизга ҳам Жума айёми муборак бўлсин”, деб хат юбордим. “Бу ўзбек филологиясида ўқийдиган толибанинг жавоби эмас”, деган нома қайтди. Сал ўтиб қўнғироқ қилиб яна қутлади. Пешиндан кейин университетга келишини айтиб, “Унгача СМСимга жавоб кутаман”, деб таъкидлади.
Чиройли шеърий жавоб топиш мақсадида курсдошларнинг ён дафтарию телефон хотирасини титкилаб чиқдик. Ва ниҳоят ҳаммамизга бир шеър маъқул бўлди:
О, СКАЧАТЬ
8
Лутфийдан.
9
Лутфийдан.