Шунга қарамасдан, бу таҳликали танлов эди, чунки менда жамғарма маблағ йўқ эди. Рўзғордан тежаб қолган ҳамма пулларни тажрибаларга сарфлаб юборардим. Аммо хотиним менинг автомобилга бўлган муҳаббатимга рози эди: олдимизда бизни ё ғалаба, ё мағлубият кутарди. Автомобилларга “талаб” йўқ эди – дарвоқе, ҳар қандай янги маҳсулотга аввалига талаб бўлмайди. У пайтдаги автомобилларга талабни дастлаб яратилган самолётларга бўлган паст талабга қиёслаш мумкин. От тортмасдан, ўзи юрадиган извош бўлиши иложсиз, бу мияси айниганларнинг хомхаёли дейишарди. Шундай “доно”лар топилардики, улар бу машиналар абадулабад бир ўйинчоқ бўлиб қолишига далилларни қалаштирарди. Ҳеч бир пулдор бу янги ғояда тижорий истиқболни кўрмасди. Транспорт соҳасидаги ҳар бир янги ғоя нега бу қадар тўсиқларга учрашини мен тушунолмайман. Ҳатто ҳозир ҳам шундай одамлар борки, улар бош чайқаб, енгил автомашинанинг шунчаки ҳашам учунлигини айтади, юк машинасининг келажагини истар-истамас тан олади. Бошида автомобиль саноати кейинчалик қандай мавқега эга бўлишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилган бўлмаса керак. Оптимистлар, нари борса, автомобиллар ҳам велосипедларга ёндош ривожланади, дерди. Автомобилларда чиндан ҳам юрт кезиб юриш мумкинлиги аён бўлгач ва кўплаб ишлаб чиқарувчилар уни йиғишга киришгач, янги савол туғилди: кимники тезроқ юради? Ғалати, лекин табиий – пойгага ишқибозлик. Мен бунга ҳеч қачон жиддий аҳамият бермаганман, аммо одамлар автомобилни шунчаки тез юрувчи ўйинчоқ деб биларди. Шунинг учун алалоқибат, биз ҳам пойгаларда иштирок этишимизга тўғри келди. Бу пойгаларга эрта пайдо бўлган ишқибозлик соҳага зарар келтирарди, чунки ишлаб чиқарувчилар эътиборни асосан тезликни оширишга қаратар, автомобилнинг ундан-да муҳим жиҳатлари назардан четда қоларди. Бу эса чайқовчиларнинг иши эди.
Электр компаниясидан кетганимдан сўнг бир гуруҳ тадбиркорлар менинг ихтиром асосида Детройт автомобиль компаниясини очишди. Мен унинг бош муҳандиси эдим, компанияда озроқ акциям ҳам бор эди. Биз уч йил автомобиль ишлаб чиқардик. Уларнинг ҳаммаси маълум даражада менинг илк автомобилимга ўхшарди. Аммо машиналарга талаб катта эмасди, автомобилларни такомиллаштириш ва шу тариқа харидорлар доирасини кенгайтиришга бўлган интилишларимда буткул ёлғиз бўлиб қолдим. Ҳамманинг бошида бир фикр ўрнашган эди: имкон қадар кўпроқ буюртма қабул қилиш ва қимматроққа сотиш. Асосийси – даромад, деб ҳисоблашарди. Муҳандис сифатида мен ўзимнинг лавозим ваколатларимдан ташқари чиқа олмасдим ва таъсир ўтказолмасдим. Тезда тушундимки, бу компания менинг ғояларимни амалга оширишга ярамайди, чунки СКАЧАТЬ