Менинг ҳаётим. Генри Форд
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 12

Название: Менинг ҳаётим

Автор: Генри Форд

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-173-3

isbn:

СКАЧАТЬ иситарди, мотор кучли, қопқоқли назорат механизми – оддий ва ишончли эди. Бироқ қозонни хавфсиз деб бўлмасди, чунки вазнни оширмасдан туриб, талаб этилган кучга эришиш учун юқори босимни ушлаш талаб қилинарди. Юқори босимдаги қозоннинг устида ўтириш кимга ҳам ёқарди. Уни хавфсиз қилиш учун вазнини бироз ошириш мумкин эди, аммо бу юқори босим берган афзалликни амалда йўққа чиқарарди. Мотор ва назорат билан боғлиқ муаммолар осон ҳал қилинарди, шунинг учун икки йил мобайнида турли қозонлар билан тажрибамни давом эттирдим, ва ниҳоят, буғда ишлайдиган йўловчи транспорт борасидаги ғоямдан бутунлай воз кечдим. Инглизлар қишлоқ йўлларида буғ машиналаридан фойдалана бошлаганини, улар салмоқли араваларни тортиб юришини билардим. Шунингдек, у ерда катта фермага мўлжалланган оғир буғ тракторини ясаш қийин эмасди, аммо бизнинг йўлларимиз инглизларникидан фарқ қиларди. Бизнинг йўллар ҳар қандай улкан ва кучли буғ тракторини ишдан чиқарарди. Ҳамма фермерлар ҳам сотиб ололмайдиган оғир трактор ишлаб чиқариш менга бефойда туюлди.

      Йўқ, мен отсиз йўловчи транспорти яратиш ғоясидан воз кечмагандим. “Westinghouse” компанияси вакили билан ишлаётганимда шунга амин бўлдимки, буғда юрадиган моторли машина енгил йўловчи транспорти учун мос келмайди. Шунинг учун мен бу компания билан бор-йўғи бир йил ишладим. Оғир буғ машиналари ва тракторлар мени бирор янги нарсага ўргата олмасди ва мен ҳеч нарса бермайдиган ишни давом эттиришдан воз кечдим. Бундан бир неча йил олдин, шогирдлик чоғимда, “Илм дунёси” номли инглиз журналида Англияда ишлаб чиқарилаётган “газда ишловчи шовқинсиз моторлар” ҳақида ўқигандим. Ўйлашимча, бу Отто двигателлари эди7. У ёритиш учун ишлатилаётган газда ҳаракатга келтирилар, цилиндри ҳам катта эди, кучни узатиш нотекислиги туфайли ўта оғир маховик ғилдираклари ўрнатиларди. Вазнига келсак, буғ мотори берадиган ҳар фунт металга нисбатан унинг фойдали ҳаракат коэффиценти жуда паст эди, бу эса йўловчи ташувчи машиналарда газ ёқилғисидан фойдаланишни имконсиз қилиб қўярди. Мен Оттога фақат механизм эканлиги учун қизиқардим. Устахонамизга бир-бир келиб турадиган Англия ва Америка журналлари орқали бу моторнинг ривожланишини кузатиб борардим, айниқса, ёритувчи газни бензин буғлари билан алмаштиришга оид маълумотларни кўздан қочирмасдим. Бензинда юрадиган моторли машина ғояси янги эмасди, бироқ бу уни илк бор бозорга олиб чиқишга жиддий уриниш эди. Дастлаб буни шунчаки қизиқиш билан қарши олишди, олқишлашмади, мен ички ёнув двигателлари кейинчалик кенг тарқалади, деб ҳисобловчи бирорта одамни ўшанда учратмадим. Ҳамма доно одамлар бунақа мотор буғ машинаси билан рақобат қила олмаслигини асослашга уринарди. Улар кун келиб бензинда юрадиган машиналар бутун дунёни забт этишини тасаввур ҳам қила олмасди. Ҳамма доно одамлар ўзи шунақа: улар шу қадар тажрибали ва доноки, уни ва буни нега қилиб бўлмаслигини аниқ билади, ҳамма ёқда чекловларни кўради. Шунинг учун мен етук мутахассисларни ҳеч қачон ишга олмайман. Агар рақобатчиларимни СКАЧАТЬ



<p>7</p>

19-асрнинг 60-йилларида немис инженери Николаус Август Отто ихтиро қилган бир цилиндрли ички ёнув двигатели.