Менинг ҳаётим. Генри Форд
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 13

Название: Менинг ҳаётим

Автор: Генри Форд

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-173-3

isbn:

СКАЧАТЬ ёнида устахона қуриб олдим ва дарахт кесишдан бўшаганимда бензинли моторлар устида ишлашни, уларнинг хусусиятларини ўрганишни давом эттирдим. Қўлимга тушган ҳар қандай китоб ва мақолаларни ўқиб бордим, аммо энг асосий билимни ўз тажрибаларимдан орттирдим. Бензинли мотор – тилсимли нарса, у ҳамиша ҳам исталгандек ишламайди. Дастлабки андазалар қандай ишлаганини тасаввур қилиб кўринг-a!

      1890 йилда мен икки цилиндрли мотор устида ишлай бошладим. Бир цилиндрли мотор транспорт мақсадларида ишлатишга яроқсиз – маховик ғилдираги жуда оғир эди. Тўрт циклли Отто мотори устидаги ишни тугаллаб, икки цилиндрли мотор устида иш бошлашдан олдин, тажриба мақсадида темир қувурлардан бир неча моторни ясадим. Мен икки цилиндрли мотордан одам ташишда фойдаланиш мумкин деб ҳисоблардим, шунинг учун дастлаб уни велосипедга ўрнатишга қарор қилдим – мотор шатун орқали велосипедга уланиб, унинг орқа ғилдираги маховик вазифасини бажариши керак эди. Тезликни фақат клапан орқали тартибга солишни мўлжаллагандим. Бироқ бу режам иш бермади, чунки мотор ва бензин қуйиладиган бак ҳамда бошқа ускуналар велосипед учун оғирлик қиларди. Иккита қарама-қарши цилиндрларнинг афзаллиги шунда эдики, бир цилиндрдаги чақноқ пайтида иккинчисида газ поршенни итарарди. Бунда куч тақсимотини мувозанатлаш учун оғир ғилдирак талаб этилмасди.

      Иш фермадаги устахонамда бошланди. Кейин мени Эдисоннинг Детройт электр компаниясига ойига 45 доллар маош билан муҳандис ва механик сифатида ишга таклиф қилишди. Мен таклифни қабул қилдим, чунки у фермадан кўра кўпроқ даромад келтирарди ва ўзи қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш ниятим ҳам йўқ эди. Барча дарахтлар кесиб бўлинганди. Биз Детройтдаги Бэглиавенюдан ижарага уй олдик. Устахонам мен билан кўчиб ўтди ва уй ортидаги ғиштин омборга жойлашди. Бир неча ой электр компаниясида тунги сменада ишладим, ўз тажрибаларим билан шуғулланишга вақтим оз эди. Кейин кундузги сменага ўтдим, тун бўйи ва шанба оқшомларида янги мотор устида ишладим. Ишим оғир эди деб айтолмайман. Қизиқсангиз, оғир бўлмайди. Мен зафар қозонишимга ишонардим. Агар керагича ишласанг, муқаррар муваффақият қозонасан. Шунга қарамасдан, хотинимнинг бунга мендан-да кўпроқ ишониши ажойиб эди. Хотиним ҳамиша шунақа бўлган.

      Мен ҳаммасини бир бошидан бошлашимга тўғри келди. Жуда кўп одамлар отсиз арава яратиш устида ишлаётганидан хабардор эдим, бироқ бу ишлар ҳақида бирор тафсилотни билиб ололмасдим. Мен учун ишнинг икки жиҳати: учқун чиқариш ва вазн масаласи айниқса мураккаб эди. Трансмиссия, бошқарув ва умумий масалаларда буғда юрадиган тракторлар борасидаги тажрибам қўл келарди. 1892 йилда мен илк автомобилимни йиғдим, бироқ унинг мен истагандек юриб кетишини кейинги йилнинг баҳоригача кутишга тўғри келди. Менинг биринчи машинам ташқи томонидан деҳқоннинг аравасига ўхшаб кетарди. Унинг орқа ўқ устига ўрнатилган 2.5 дюймли иккита цилиндри ва олти дюймли ишчи ҳаракатига эга поршени бор эди. Мен уларни ўзим сотиб олган буғ машинамнинг чиқарув қувуридан СКАЧАТЬ