Рақамли қалъа. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 36

Название: Рақамли қалъа

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-148-1

isbn:

СКАЧАТЬ ўтирган навбатчи ходим ғазабланган беморларни тинчлантиролмай овора эди. Девид кўнгилчанлик қиладиган бўлса туни билан бу ерда ишини битиролмасдан қолиб кетишини сезди, вазиятни бир дақиқа таҳлил қилгач, хаёлига ажойиб фикр келди.

      – Con permiso! – буйруқ оҳангида қичқирди йигит қўли билан одамлар орасини ёриб ўтаркан.

      – ¿Dónde está el teléfono? – сўради йигит оҳангини ўзгартирмай. Навбатчи ходим унга қараб, индамасдан қўшалоқ эшикни кўрсатди ва яна ўз иши билан банд бўлди. Девид эшикдан ичкарига ўзини урди ва жуда катта хонага кириб қолди. Бу ер олдин спорт зали вазифасини ўтаганини деворларга осиб қўйилган баскетбол савати айтиб турарди. Полга маҳкамланган пастак койкаларда ўнлаб беморлар ётқизилган эди. Залнинг нариги бурчагидаги алмисоқдан қолган телефон автоматига кўзи тушди ва у томонга қараб юрди, йўл-йўлакай ҳамширага табассум ҳадя қилиб, чўнтагини кавлади. Таксидан қайтган етмиш беш песета иккита маҳаллий қўнғироқни амалга ошириш учун етарди. Гўшакни қўлига олиб, клиниканинг бош офиси рақамини билиш учун маълумотлар бюросига қўнғироқ қилди. Бир неча сониядан кейин ўзига керакли маълумотга эга бўлди.

      Қайси мамлакатда бўлишидан қатъий назар, барча офисларда бир ҳақиқат бор эди: тинимсиз жиринглаётган телефон котибаларнинг асабини шу даражада бузадики, қўнғироққа жавоб бериш учун барча ишини ташлаб бўлса ҳам етиб келишади. Беккер клиника бош офисининг рақамини тераркан, бугуннинг ўзида билаги синиши ва бош чайқалиши билан касалхонага келган канадалик сайёҳнинг маълумотномасини топишга кўп вақт кетмаслигига ишончи комил эди. Котиба дуч келган нотаниш одамга беморнинг шахсий маълумотларини очиқ-ойдин айтишга иккиланишини ҳисобга олиб, Девид бунинг чорасини ҳам топиб қўйганди.

      Телефон жиринглай бошлади. Узундан-узоқ давом этган ўн тўққиз гудокдан кейин котибанинг жаҳлдор овози эшитилди:

      – Салюд халқ клиникаси эшитади.

      Беккер французча-америкача оҳанг испан тилида гап бошлади:

      – Мен Девид Беккер бўламан. Сизни Канада элчихонасидан безовта қиляпмиз. Фуқароларимиздан бири бугун шифохонангизда кўрикдан ўтган экан. Элчихона беморга суғурта масаласи бўйича боғланиши учун унинг маълумотлари зарур бизга.

      – Яхши, – деди аёл. – Мен маълумотномани элчихонага душанба куни юбораман.

      – Зудлик билан бугун ахборот қўлимизда бўлиши керак, бу жуда ҳам муҳим! – босим ўтказди йигит.

      – Иложи йўқ, – жаҳл қилди аёл. – Ишим бошимдан ошиб ётибди.

      Беккер иложи борича овозига расмий тус беришга интилди:

      – Бу кечиктириб бўлмас масала. Сайёҳнинг билаги синиб, бошидан жароҳат олган ва унга бугун, эрталабки соатларда муолажа кўрсатилган. Унинг маълумотномаси энг тепада турган бўлиши керак.

      Йигит эҳтиёжини аниқ тушунтириш ва котибани саросимага солиб қўйиш мақсадида овозини йўғонлаштирди.

      Лекин котиба Беккернинг айтганини қилиш ўрнига худбин америкаликни қарғаганича СКАЧАТЬ