Рақамли қалъа. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 35

Название: Рақамли қалъа

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-148-1

isbn:

СКАЧАТЬ – каловланди йигит. – Менимча, Трансхабар билан нимадир юз беряпти, шеф.

      Стратмор музлатгичдан ниманидир қидираркан, йигитга ўгирилмасдан, бепарволик билан деди:

      – Мониторни назарда тутяпсанми?

      Чатрукян командорнинг реакциясидан шокка тушди ва шошилиб сўради:

      – Бундан хабарингиз борми, жаноб?

      Стратмор музлатгич эшигини ёпди, йигитга ўгирилиб, эътиборсизлик билан деди:

      – Албатта, Трансхабар тахминан ўн олти соатдан бери ишлаяпти адашмасам.

      Бечора техник баттар ажабланди:

      – Худди шундай, жаноб. Ўн олти соатдан бери. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Мен вирус борми деб текшириб кўрдим ва жуда ғалати нарсага дуч келдим.

      – Ростданми? – Стратморнинг парвойи фалакдек кўринди. – Қанақа нарса экан у?

      Сьюзан командорнинг қойилмақом қилиб ижро этаётган томошасини кўриб лол қолди.

      Фил тутилиб-тутилиб жавоб берди:

      – Трансхабар… Трансхабар жудаям мукаммал шифр устида ишлаётгандек гўё. Фильтрлар олдин бунақасини кўрмагани аниқ. Қўрқаманки… қўрқаманки, унга вирус тушган.

      – Вирус? – кулиб юборди Стратмор. – Фил, хавотир олганинг учун раҳмат, умуман, ходимимнинг бундай ҳаракатини мен жуда қадрлайман. Лекин бу ерда ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ. Флетчер хоним билан биргаликда янги диагностика ўтказаётгандик. Мен сени огоҳлантирган бўлардим, шунчаки, бугун навбатчи эканингдан хабарим йўқ эди, – деди командор мулойим оҳангда.

      – Биз Сейденберг билан ўрин алмашгандик. Бу ҳафта унинг ўрнига мен навбатчи бўлишим керак эди, – шоша-пиша изоҳ берди Фил ҳамкасбининг айбини яшириш мақсадида.

      Стратморнинг қошлари чимирилди:

      – Бўлмаган гап! Мен Сейденберг билан кеча тунда гаплашиб, бугун келиши шартмаслигини айтдим. У ўрин алмашганингиз ҳақида индамади менга!

      Чатрукян юраги шувиллаб, бирор сўз айтишга кучи етмади. Ўртага жимлик чўкди.

      – Яхши, – давом этди Стратмор. – Тушунмовчилик бўлганга ўхшайди, – ва яна эски, дўстона овозга қайтди. – Яхши янгилик шундаки, бугун навбатчилик қилишинг шарт эмас. Сьюзан хоним ва мен кун бўйи шу ерда бўламиз. Сен эса бориб, дам олиш кунини мароқли ўтказ, – деди командор илгаригидек дўстона оҳангда ва Филнинг елкасидан қучиб, эшик томон бошлади.

      Чатрукян иккиланаётган эди.

      – Жаноб, бироқ, ўйлашимча, биз Трансхабарни…

      – Фил, – Стратморнинг овози қаттиқроқ жаранглади. – Трансхабарда ҳаммаси жойида. Сен текширганингда чиққан ғалати нарсани биз қўйганмиз у ерга. Энди эса, қарши бўлмасанг, биз ишимизни давом эттирамиз, – деганча йигитни эшиккача кузатиб қўйди.

* * *

      – Диагностикамуш, ўргилдим, – тўнғиллади Чатрукян ортга, лабораторияга қайтиб кириш чоғи. – Уч миллион процессорни ўн олти соатдан бери тинмасдан ишлатаётган қандай диагностика бўлди бу? Жин ургур криптографлар хавфсизлик нималигини тушунмайди СКАЧАТЬ