Рақамли қалъа. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 16

Название: Рақамли қалъа

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-148-1

isbn:

СКАЧАТЬ энг моҳир, уддабурон, зеҳнли дастурчи эди. Бундан ташқари, Танкадо ўзидаги меҳрибонлик, тўғрисўзлик, одоб каби юксак инсоний хислатлари билан ҳам эътирофга сазовор бўлганди. Йигит учун ахлоқий фазилатлар, ҳақиқатгўйлик жуда муҳим эди. Лекин айнан мана шу хислатлари МХАдан ҳайдалишига сабабчи бўлиши ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаганди.

* * *

      Трансхабарни қуриш устида ишлаётган деярли барча муҳандислар-у дастурловчилар уни тўла қонун доирасида ишлайди деб ўйлашарди. Федерал қидирув бюроси кимнингдир телефонига «қўнғиз» – эшитиш датчиги ўрнатиши учун Федерал суднинг ижозатини олиши керак бўлганидек, МХА ҳам бирор электрон хабарни ўқиши учун албатта суд ҳокимиятининг рухсатномаси зарур деган фикр уларга уқтирилган эди. Шу сабаб Трансхабарга Федерал бюро ва суднинг тасдиғидан кейингина ишга тушишни таъминловчи махсус дастур ўрнатилиш кўзланганди. Айнан мана шу йўл билан МХАнинг дунёдаги исталган одамнинг маълумотларини рухсатсиз ўқишига чек қўйилиши назарда тутилганди.

      Бироқ дастурни Трансхабарга жойлаштириш вақти келганда ишчи гуруҳга режада ўзгариш бўлганини айтишди. Ҳар бир хабар учун суд рухсатини кутиш баъзан узоқ вақт олиши мумкинлиги МХАнинг фавқулодда тезлик талаб қилувчи аксилтеррор ҳаракатлари ишини кечиктирарди. Шуни ҳисобга олиб, Трансхабар фақатгина МХА томонидан бошқариладиган код ечувчи машина бўлиши режалаштирилганди.

      Бу хабарни эшитиб, Энзай Танкадо ғазабдан жунбушга келди. МХАга Трансхабарни бошқаришни тўлиқ топшириш шерни кийиклар лим ўтлоққа қўйиб юборишдек гап эди. МХА энди истаган вақтида, истаган одамнинг хабарларини берухсат, ўзига сездирмаган ҳолда ўқиш имкониятини қўлга киритганди. Бу ҳолат Танкадонинг ҳақиқатгўйлик, адолат тамойилларига асло мос келмасди. Стратмор йигитга Трансхабардан МХАнинг фойдаланиши жиноятчиликнинг кескин камайишига олиб келишини тушунтиришга уриниши бесамар кетди. Танкадо иш жойини тарк этди ҳамда Электрон хабарлар хавфсизлиги идораси билан боғланиб, бор гапни айтиб беришга уринди. Агар Энзай Танкадо дунёга барча компьютерларни яширинча ўқий оладиган махфий машина – Трансхабар мавжудлиги ҳақидаги ҳикоясини маълум қилса, бу қилиғи орқали МХАнинг хавфсизлигига жиддий зарар етказиши муқаррар эди. Бундан ваҳимага тушган Миллий хавфсизлик агентлиги бечора ҳақиқатпарвар йигитнинг оғзини қай йўл билан бўлса-да ёпишга мажбур бўлди, натижада Танкадони давлатга хиёнат қилишда айблаб, ҳибсга олишди.

      Мажруҳ даҳонинг қамоққа олиниши ва мамлакатдан қувғин қилиниши оммавий муҳокамаларга сабаб бўлди. Стратморнинг қаршилигига қарамасдан, МХАнинг хавфсизлик бўлими мутахассислари Танкадонинг бош кўтариб, Трансхабарнинг мавжудлиги ҳақида гуллаб қўйишидан чўчишди ва дастурчининг обрўсини бир пул қиладиган ҳар хил миш-мишлар тарқатишди. Энзай Танкадо глобал компьютер жамияти олдидаги ҳурматини ва ишончини бир зумда йўқотди; энди одамлар ундан ўзини олиб қочарди, АҚШнинг код ечувчи машинаси борлиги ҳақидаги СКАЧАТЬ