Название: АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар
Автор: Джеймс Клир
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-194-8
isbn:
Шу йилнинг ўзида Брэдли Уиггинс “Тур де Франс”да ғолиб бўлган биринчи британиялик велопойгачига айланди. Кейинги йили унинг жамоадоши Крис Фрум ғалаба қозонди. Фрум 2015, 2016 ва 2017 йилларни ҳам муваффақиятли якунлади. Хуллас, Британия жамоаси олти йил ичида беш марта “Тур де Франс” ғолибига айланди.
2007 йилдан 2017 йилгача бўлган 10 йил оралиғида британияликлар Жаҳон чемпионатида 178 марта, “Тур де Франс” мусобақаларида беш марта ғолиб бўлди. Олимпия ёки Паралимпия ўйинларида олтмиш олтита олтин медал қўлга киритилди. Бу велоспорт тарихида энг муваффақиятли давр сифатида кўпчилик томонидан тан олинди.
Хўш, бундай натижаларга қандай эришилди? Ўртамиёна спортчилар жамоаси катта натижаларга олиб келмайдигандек кўринадиган митти ўзгаришлар билан жаҳон шоҳсупаларига қандай кўтарилди? Нима сабабдан майда ўзгаришлар йиғиндиси шу қадар ҳайратланарли натижаларга олиб келади ва ушбу ёндашувни ўз ҳаётимизга қандай татбиқ қилиш мумкин?
Маълум бир ҳал қилувчи дақиқага ортиқча баҳо бериб, ҳар куни оз-оздан ривожланиб боришга етарлича баҳо бера олмаслик мумкин. Жуда кўп ҳолларда улкан натижаларга эришиш учун улкан ишларни амалга ошириш керак дея ўзимизни ишонтирамиз. Ортиқча вазндан қутулиш, янги бизнесга асос солиш, китоб ёзиш, чемпионликка эришиш ёки бошқа мақсад бўлсин, ҳаммани лол қолдирадиган, тоғни толқон қилиб юборгудек улкан ишларни қилишга ва эл оғзига тушишга ўзимизни мажбурлаймиз.
Бу орада эса бир фоизли яхшиланишларга унчалик аҳамият берилмайди, баъзан улар ҳатто сезилмайди ҳам. Aслида эса айнан кичик ўзгаришлар кўпроқ фойда келтиради, айниқса, узоқ муддатли мақсадларда. Миттигина ўзгариш вақт ўтиши билан қандай натижаларга олиб келишига ақл бовар қилмайди. Бу фикрни математик тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин: агар сиз ҳар куни бир фоиздан яхшиланиб борсангиз, бир йилдан сўнг йил бошидагига нисбатан ўттиз етти баробар ўсиш кузатилади.3 Aксинча, агар ҳар куни бир фоиздан ёмонлашиб борсангиз, йил охирида деярли нолга тушиб қоласиз. Кичик ғалаба ёки мағлубият билан бошланган жараён охир-оқибатда улкан фарққа сабаб бўлиши мумкин.
Ҳар куни 1 фоиз яхшиланиш
Бир йил давомида ҳар куни бир фоиздан ёмонлашганимизда: 0,99365 =00,03
Бир йил давомида ҳар куни бир фоиздан яхшиланганимизда: 1.01365=37,78
1-расм. Кичик одатларнинг таъсири мураккаб фоиз сингари экспоненциал ўсиб боради. Aгар биз кунига бир фоиздан яхшиланиб борсак, йил охирида 37 баробар ўсган бўламиз.
Одатлар бу ўз устида ишлаш жараёнида ортиб борувчи фоизлардир. Худди омонатга қўйилган пул фоиз қўшилиши туфайли ўсиб борганидек, одатларнинг самараси ҳам ҳар бир такрорлашдан сўнг ортиб СКАЧАТЬ
3
Тадбиркор ва ёзувчи Жейсон Шен китобни ёзаётган пайтим унга назар ташлаган эди. Ушбу бобни ўқиб чиққандан сўнг у: “Агар прогрессия чизиқли бўлганда 3,65 баробар ўсиш кузатилган бўлар эди. Аммо у геометрик бўлгани сабаб чинакам ўсиш ўн баробардан юқори бўлади”, дея ўз фикрини билдирган эди. 2018 йил, 3 апрель.