АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 3

Название: АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар

Автор: Джеймс Клир

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-194-8

isbn:

СКАЧАТЬ энг оммалашаётган сайтлардан бирига айланди. Икки йил аввал илк мақолаларимни ёза бошлаганимда ўзимни худди чала билган нарсаларим ҳақида ёзаётгандек ҳис қилган бўлсам, эндиликда одатлар бўйича мутахассис сифатида ном чиқара бошладим. Бу бир томондан кайфиятимни кўтарди, бошқа томондан эса ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Ўзимни ҳеч қачон бу соҳанинг мутахассиси деб санамаганман. Aксинча, муштарийларим билан биргаликда турли тажрибалар ўтказяпман, деб ҳисоблардим.

      2015 йилга келиб, обуначиларим сони икки юз мингга етди ва мен “Penguin Random House” нашриёти билан қўлингиздаги китобни ёзиш бўйича шартнома имзоладим. Обуначиларим кўпайиб борган сари бизнес имкониятларим ҳам кенгайиб борди. Тобора кўпроқ компаниялар мендан одатларни шакллантириш, хулқ-атворни ўзгартириш ва ўз устида доимий ишлаш бўйича маъруза қилишга таклиф этарди. Тез орада AҚШ ва Европадаги анжуманларда асосий маърузачи сифатида қатнаша бошладим.

      2016 йилдан бошлаб мақолаларим “Time”, “Enterpreneur” ва “Forbes” сингари йирик газета ва журналларда мунтазам чоп этила бошлади. Ўша йили мақолаларимни саккиз миллион киши ўқиганини ақлимга сиғдира олмасдим. NFL (Миллий футбол лигаси), NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси) ва MLB (Асосий бейсбол лигаси)даги мураббийлар ёзганларимни ўқиб, уларни ўз жамоалари билан ўртоқлашди.

      2017 йил бошида иш ва шахсий ҳаётда яхшироқ одатларни шакллантиришни истаган инсонлар ва ташкилотларга хизмат кўрсатувчи илғор платформалардан бирига айланган “Habits Academy”га асос солдим. “Fortune-500” рўйхатига кирган нуфузли компаниялардан тортиб ёш стартапларгача раҳбар ва ходимларини ўқишга юбора бошлади. Жами ўн мингдан ортиқ раҳбарлар, лидерлар, менежерлар, мураббий ва ўқитувчилар “Habits Academy”ни муваффақиятли тамомлади. Улар билан ишлаш давомида реал ҳаётда одатларни йўлга қўйиш учун нималар зарур бўлиши ҳақида қимматли билимлар олдим.

      2018 йилда китоб деярли тайёр бўлиб қолганда “jamesclear.com”ни миллионлаб обуначилар ўқир, электрон почтамдаги ахборот бюллетенига эса қарийб беш юз минг киши обуна бўлган эди. Бу рақамлар фаолиятимни бошлаган пайтдаги кутувимга нисбатан шунчалар кўпки, буни қандай изоҳлашни ҳам билмайман.

Бу китоб сизга қандай наф келтиради?

      Тадбиркор ва инвестор Навал Равикант айтганидек, “Яхши китоб ёзиш учун муаллиф бутун борлиғи билан шу китобга айланиши керак”. Китобда келтирилган ғояларни ўзимнинг бошимдан кечириш орқали ўргандим. Жароҳатдан сўнг ўзимни ўнглаб олиш, спорт залида кучимни ошириш, ўйин майдонида яхши натижаларга эришиш, ёзувчи бўлиш, муваффақиятли бизнесни йўлга қўйиш ва масъулиятли етук инсон бўлиш учун кичик одатларга таянишга мажбур бўлганман. Улар менга ўз потенциалимни намоён қилишга кўмаклашган. Ушбу китобни қўлингизда тутиб турар экансиз, сиз ҳам ўз потенциалингизни тўлалигича намоён қилишни истайсиз, дея тахмин қила оламан.

      Китобнинг кейинги қисмларида мен яхшироқ одатларни шакллантиришнинг қадам-бақадам режаси билан ўртоқлашаман. Бу одатлар бир неча кун, ҳафта ёки ой эмас, балки бутун СКАЧАТЬ