.
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 11

Название:

Автор:

Издательство:

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ҳал қилади. “Ҳа, мен уловингиз ойнасини синдирдим, бироқ асабим ростдан жойида эмасди, ўзимни тутиб туролмадим,” ёки “Ўзим тўғри деб сезганим учун мактабни ташлаб, Аляскага кўчиб келдим,” деган гапларни шунга мисол қилиш мумкин. Ақл тарозисида тортилмай, фақат ҳис-туйғулар асосида қабул қилинган қарорлар аксарият ҳолларда хато бўлиб чиқади. Биласизми, кимлар ўз ҳаётини фақат ҳиссиётлар билан ўлчайди? Уч ёшли болалар ва кучуклар. Яна уч ёшли болалар ва кучуклар нима қилишини биласизми? Захар танг маҳали, гиламга бовул қилади.

      Ҳиссиётлар узоқ давом этмайди. Шунинг учун уларга ҳаддан ташқари берилиб, қаттиқ аҳамият қаратиш кишини ёмон вазиятда қолдиради. Бугун бизни хурсанд қилган нарса эртага бизга ёқмай қолиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки биологиямиз ҳамиша янги нарса хоҳлайди. Бахтга ҳаддан ортиқ қизиқиш ҳеч қачон тугамайдиган “янги ниманидир излаш” жараёнини бошлаб беради: янги уй, янги ишқий алоқалар, яна бир фарзанд ёки ойликка қўшимча пул. Аммо тўкилган тер ва сарфланган асабларга қарамай, ўзимизни аввалгидай қониқмаган ҳолатда топаверамиз.

      Психологлар бу ҳолатни одатда “гедоник югуриш йўлакчаси” деб аташади. Бу жараёнда одамлар турмушини ўзгартириш учун тинмай ҳаракат қилади, лекин барибир ўзгаришни ҳис этмайди.

      Чунки муаммолар қайтиб келаверади ва улардан қочиб қутулиш имконсиз. Сиз турмуш қурадиган одам сиз билан жанжал қиладиган одамдир. Сиз сотиб оладиган уй сиз таъмирлайдиган уйдир. Орзу қилган ишингиз кўп асаббузарлик келтирадиган ишдир. Ҳар доим ниманидир қурбон қилишга тўғри келади. Бизга хурсандчилик бағишлайдиган нарса айни вақтда кайфиятимизни туширади. Биз эришган нарса аслида биз қўлдан бой берган нарсадир. Бизга ижобий тажриба берадиган нарса бир вақтнинг ўзида салбий тажрибани аниқлаб беради.

      Ҳамма гап мана шунда. Абадий бахтга эришиш ғояси бизга ёқади. Биз барча дардлардан бир зумда фориғ бўлишни истаймиз. Биз ҳамиша ҳаётдан хушнуд ва қаноатланиш мумкинлигига ишонамиз.

      Бироқ бунинг иложи йўқ.

      Ўз курашингизни танланг

      Агар сиздан ҳаётдан нима исташингизни сўрасам-у, менга бахтли бўлиш ва орзунгиздаги иш, оила ҳақида сўзласангиз, бу жавобингиз шу қадар оддий ва умумий бўладики, ундан маъно топишнинг ўзига вақт сарфлагиси келмайди кишининг.

      Ишлар юришгани барчамизга маъқул. Ҳаммамиз ташвишлардан холи, тўкин ва бахтли ҳаёт кечиришни, севиш ва севилиш, яхши дўстлар билан ҳамроҳ бўлиш, хушбичим кўриниш, мўмай даромад топиш, танилиш, ҳурматга сазовор бўлиш ва Қизил денгиз Мусога бағрини очгандек одамлар бизни кўрганда мойдек эриб кетишини истаймиз.

      Ҳаммамиз буни истаймиз. Буни исташ жуда осон.

      Бироқ кўплаб инсонлар ўйлаб кўрмаган бундан-да қизиқ саволлар бор ҳаётда. Шулардан иккитаси: “Сиз ҳаётда қандай азоб хоҳлайсиз?” ёки “Ниманинг йўлида курашишни истардингиз?” деган саволлардир. Уларга бериладиган жавоб умримиз мазмунини аниқлаб беради.

      Масалан, СКАЧАТЬ