Бепарволикнинг нозик санъати. Марк Мэнсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бепарволикнинг нозик санъати - Марк Мэнсон страница 10

Название: Бепарволикнинг нозик санъати

Автор: Марк Мэнсон

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-163-4

isbn:

СКАЧАТЬ бугунги муаммоларга жавоб топиш эртанги муаммоларга пойдевор қўяди. Ҳақиқий бахт ўзингиз яхши кўрган муаммони учратиш ва унга ечим топишдан юзага келади.

      Баъзан муаммолар жуда оддий: сифатли таом ейиш, бирор янги манзилга саёҳат қилиш, яқинда сотиб олган янги видеоўйинда ғолиб бўлиш. Баъзан эса муаммолар мавҳум ва мураккабдай: онангиз билан ярашиб олиш, ўзингизга ёққан касбни топиш, яхши дўстлар орттириш.

      Муаммолар қандай бўлишидан қатъи назар, мазмун бир хил: уларни ҳал этинг ва бахтли бўлинг. Афсуски, кўпчилик учун ҳаёт бу қадар содда туюлмайди. Сабаби одамлар қуйидаги йўлларнинг бири билан доим ҳаётни мураккаблаштириб юборади:

      1. Инкор. Баъзида кишилар муаммо борлигини инкор қилади. Улар фактларга орқа ўгиргани боис доим ўзини алдаши ҳамда реалликдан қочиши керак бўлади. Бундай ҳаракат қанчадир муддат уларни тинчлантириши мумкин, бироқ охир-оқибатда одамни хавф, невроз ёки ҳиссий инқирозга етаклаши тайин.

      2. Мазлумлик кайфияти. Айримлар муаммоларини ечиш имкони бўлгани билан, ўзини имконсиздай кўрсатишга уринади. Бу каби “мазлум”лар муаммолари учун доим бошқаларни ёки ташқи шароитларни айблашга одатланади. Ушбу ҳаракат кишининг ҳолатини қанчадир вақт мобайнида яхшиласа-да, якунда қаҳр, чорасизлик ва умидсизликка дучор қилади.

      Инсонлар муаммога тик қарашга чўчиб, улар учун бошқаларни айблашга ошиқади. Чунки бу ёқимли ва ожизлар учун энг осон йўлдир. Муаммоларга ечим топиш эса қийин ва кўпинча машаққатлидир. Ўзгаларни айблаш ҳамда инкор ёрдамида кайфиятимиз дарҳол кўтарилиб, қалбимизга шодлик киради.

      Одам кўп усуллар билан енгиллик ҳис қилиши мумкин. Хоҳ бир қадаҳ шароб бўлсин, хоҳ бошқаларни айблашдан келадиган руҳий ҳақлик туйғуси ёки хавфли саёҳат арафасидаги ҳаяжон, буларнинг барчаси ҳаётингизни бошқариш, унинг ҳаққоний хожасига айланиш учун у қадар яхши йўл эмаслиги кундай равшан. Кўплаб ўзўзига кўмак бериш ҳақидаги адабиётлар муаммога тик қарашни эмас, балки ундан чалғиш йўлларини таклиф қилади. Улар муаммони инкор қилишга оид янги усулларга ўргатиб, ҳақиқий муаммони бир четга суради ва қисқа давр мобайнида ёрдам бериши мумкин бўлган машқлар билан билакларингизни чиниқтиради. Эслаб қолинг, ўзини чиндан-да бахтли ҳис қилган киши кўзгу қаршисида ўтириб олиб, ўзига-ўзи мен бахтлиман, деб такрорламайди.

      Бу каби усуллар кўпинча одатланишга олиб келади. Ҳақиқий муаммолардан чалғитадиган усулларга қанча кўп мурожаат қилсангиз, шунча боғланиб қоласиз. Шу маънода деярли ҳамма нарса инсонни қарамликка олиб келиши мумкин. Ичимиздаги ҳар бир оғриқни тинчитиш учун ўзимизга аён усуллардан фойдаланамиз. Агар меъёр жойида бўлса, бунинг зарари йўқ. Лекин реалликдан қочиб, оғриқ қолдирувчи дориларни ошқозонимизга ютаверсак, кейинчалик ҳақиқат билан юзлашиш қийин кечади.

      Ҳиссиётлар ролини бўрттиришади

      Ҳиссиётлар эволюция жараёнида бизга яхшироқ яшаш ва кўпайишда кўмаклашиш учун вужудга келган. Бор-йўғи шу. Улар СКАЧАТЬ